Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Рўзиқул Бердиев: “Захирамизда ўйинни кучайтирадиган футболчи йўқ”

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

-Айни пайтда "Бухоро" жамоаси ҳар қандай рақиб учун жуда хавфли бўлса керак. Чунки бу жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Бугунги ўйин шуни кўрсатиб бердики, бизда 11-12 футболчидан бошқа ўйинни кучайтира оладиган асосий таркиб футболчиси йўқ. Устига-устак Гадоев бизни оғир аҳволга ташлаб қўйди. Бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам вазиятлар яратдик. Бироқ ўша имкониятни голга айлантира олмадик.

Четлатишдан сўнг майдонда ҳаракат қилган футболиларга раҳмат айтиш керак. Баҳритдиновни алмаштирганимнинг боиси ўртани кучайтирмоқчи эдим. Алишер Юсуповдан бу вазиятда фойдаланишга қарор қилгандим. Юсупов Акромга нисбатан анча тезкорроқ. Биз Алишер Юсуповдан стандарт вазиятларида ҳам фойдаланиш мақсадида уни майдонга туширгандик. Ҳозирда Алишер Юсупов, Акром

Баҳритдинов ва Кенжа Тўраев ортиқча вазн борлиги сезилиб қолди. Муаммоларимиз жуда кўпайиб кетган. Бугун Илҳом Шомуродовнинг йўқлиги сезилди. Захирадан майдонга туширган футболчилар умуман ишончни оқлай олишмади. Рой Рок ҳозирда даволанмоқда. Кейинчалик қайтадан тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг иккинчи даврада иштирок этиши аниқ бўлади. Элдор Суюнов бугун бизни бир неча муқарар голлардан сақлаб қолди. Улар ҳам гол уриш учун имкониятларга эга бўлишганди. Элдор Суюнов ўша вазиятларда жамоамиз жонига оро кирди. Ўйин сўнггиларида келиб таваккал қилишга мажбур бўлдик. Бироқ бу ҳам самара бермади ва керакли натижани қўлга кирита олмадик, - дейди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:57, 23.08.2015.
Ўқилди: 3808 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.