Кириш Регистрация

Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунги беллашувлари якунланди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида дастлабки ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, биринчи кун татамида энг енгил вазндаги спортчилар ўртасида беллашувлар ўтказилди.

Эркаклар ўртасида вазни 60 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида қозоғистонлик Елдос Сметов биринчи ўринни эгаллади. Кумуш медаль яна бир қозоғистонлик Рустам Ибраевга насиб этган бўлса, бронза медалларига Ким Вон Жин (Ж.Корея) ва Тору Шишиме (Япония) сазовор бўлдилар.

Афсуски, ушбу вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртларимиз Шарофиддин Лутфуллаев ҳамда Диёрбек Ўрозбоевлар совриндорлар сафидан ўрин ололмадилар.

Дастлабки беллашувда фаластинлик Симон Якубни мағлуб этган Шарофиддин Лутфуллаев иккинчи босқчида кутилмаганда Жанубий Корея вакили Чой Ин Хюкга имкониятни бой берди. Диёрбек Ўрозбоев эса жамоадошидан фарқли равишда саралаш беллашувларнинг кетма-кет уч учрашувида ғалабага эришди ва ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Елдос Сметов қаршилигини енга олмади. Ўтиш мусобақасида Ким Вон Жин (Ж.Корея)га имкониятни бой берган Диёрбек якунда 7-ўрин билан кифояланди.

Хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган энг енгил вазндаги (-48 кг) спортчилар мусобақасида иштирок этган юртдошларимиз Нодира Гулова ҳамда Муқаддас Кубеева биринчи босқичдаёқ рақибларига имкониятни бой бердилар. Ушбу вазн тоифасида аргентиналик Паула Парето биринчи, япониялик Харуна Асами иккинчи, Жинг Бо Кёнг (Ж.Корея) ва Ами Кондо (Япония) учинчи ўринларни банд этдилар.

25 август куни татамига вазни 52 кг.гача бўлган аёллар ҳамда оғирлик вазни 66 кг.гача бўлган эркаклар чиқадилар. Иккинчи кунги беллашувларда ҳамюртларимиздан фақатгина Ришод Собиров (-66 кг) баҳсларга киришади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:53, 24.08.2015.
Ўқилди: 5881 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик