“Севинч” жамоаси бугун XIV Ўзбекистон Кубогининг дастлабки босқичи илк учрашувини ўз майдонида – “Геолог” стадионида Хоразм вилояти Янгибозор шаҳрининг “Тўмарис” жамоасига қарши ўтказади.
Ушбу учрашув бошланиш вақти соат 17:00га белгиланган. “Севинч” жамоасининг мамлакатимиз терма жамоаларига чақирилган барча ўйинчилари жамоа ихтиёрига келиб қўшилган. Бугун шунингдек узоқ муддатдан сўнг майдонларда кўринмай қолган ва яна футболга қайтган марказий ҳимоячииз Олия Ахмедовани ҳам майдонда кўришимиз мумкин.
Учрашувга Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассосацияси томонидан қуйидги ҳакамлар тайинланган:
XIV Ўзбекистон Куубоги. Дастлабки босқич, дастлабки учрашув
Қарши ш. “Геолог” стадиони. 26.08.2015. 17:00да
“Севинч” (Қарши) – “Тўмарис” (Янгибозор)
Бош ҳакам: Сухроб Сатторов (Шахрисабз)
Қанот ҳакамлари: Кристина Среда (Бухоро), Дилфуза Рўзиева (Қарши).
Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши).
Назоратчи: Шухрат Эгамбердиев (Қарши)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзев.
Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз.