Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

«Қўқон-1912»: Ўринбосарларимиз икки очко йўқотишди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси

19-тур

«Қўқон-1912»- «Олмалиқ» - 1:1 (1:1)

Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов - 12. - Фурқат Имомов - 37. 

«Қўқон-1912»: 1. Руслан Матниёзов (48. Суҳроб Қобилов-46), 4. Лазиз Назиров (77. Суҳроб Қобилов - 46), 5. Ҳасанбой Эргашев, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Исмоил Охунжонов (11. Иброҳим Мухторов-70), 21. Достон Мелқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (3. Сардор Узоқов - 90), 23. Фурқат Ҳасанбоев, 25. Элёр Мўйдинов (9. Абдуқаҳҳор Ўктамов 58, 7. Иброхим Усмонов-89).

Захира: 8. Иқрор Раҳимов.

«Олмалиқ»: 30. Максим Криушов, 3. Азамат Исроилов, 4. Улуғбек Худойбердиев, 5. Азизбек Суюнов, 6. Муҳаммад Исаев, 7. Миржамол Мирюсупов (11. Қадамбой Нурметов-46), 8. Диёр Усмонхўжаев, 9. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 10. Абдумалик Тошпўлатов, 13. Фурқат Имомов (14. Дониёр Набиев-57),19. Анвар Сафаров.

Захира: 16. Умид Хониқулов, , 12. Сергей Машарипов, 15. Мурот Ахатов, 17. Абдулазиз Жўрабоев. 

 

Учрашувнинг 12-дақиқасида Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан сўнг, меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. Орадан беш дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳисобни ошириш имкониятига эга бўлишди. Аммо Достон Мелиқўзиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тусинига тегиб қайтди. 37-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин Фурқат Имомов “Қўқон-1912” дарвозасини ишғол этди. 39-дақиқада майдон эгалари яна бир қулай вазиятни голга айлантира олишмади.

Биринчи бўлим якунида ўринбосарларимиз ҳужумга зўр беришларига қарамай, таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи тайм ҳам ўринбосарларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Олдинги ўйинда иккита гол киритган Маъруф Зокиржонов меҳмонлар посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

56-дақиқада вакилларимиз яна битта қулай имкониятни кўкка совуришди. Умуман олганда, иккинчи бўлим тўлиқ ўринбосарларимизнинг ташаббуси остида ўтди. 70-дақиқагача бўлган вақт оралиғида Муҳсин Низомиддинов шогирдларида гол киритиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Баъзан футболчиларга омад етишмаган бўлса, гоҳида омад улардан юз ўгирди. “Андижон”га қарши кечган ўйинда ҳам ўринбосарларимиз бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмаганди. Бу гал ҳам шундай бўлди.

Натижада бутун ўйин давомида катта устунликка эришган вакилларимиз икки очкодан маҳрум бўлишди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:30, 26.08.2015.
Ўқилди: 2338 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.