"Астана" бош мураббийи Станимир Стойлов ЕЧЛ 4-саралаш босқичида АПОЭЛга қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган биринчи учрашувда "Астана" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Ага керак бўлса, 90 дақиқани ҳимояда ўтказамиз ёки аксинча, 90 дақиқа ҳужум қиламиз. Ишқибозлари АПОЕЛни қандай қўллашларини биламан. Рақиб қўшимча мотивация ва кучга эга бўлади, аммо менинг ўйинчиларим ҳаммасига тайёр. Тартибли ўйнаган жамоа ғалаба озонади, менимча, АПОЭЛ - фаворит", - дейди Стойлов.