"Машъал" ўтган турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоамизнинг биринчи голи муаллифи Зафар Тўраев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Жуда ҳам узоқ кутган ғалабамизга эришганимиздан хурсандман. Лигамизнинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этиш бу катта куч талаб этади. Қарши ҳужумдан ўйнашни истадик ва мақсадимизга етдик. Ҳозир чиройли ўйиндан ҳам кўра биз учун очколар муҳим эди. Жамоадошларимиз билан тушкун кайфиятдан эртароқ чиқиб кетсак, қолган учрашувларни бундан ҳам юқори кайфиятда якунлаймиз. Ортда қолган ўйинни унутган ҳолда , "Нефтчи"га қарши жиддий тайёргарликни бошладик" , - дейди Зафар Тўраев.
- Зафар , ушбу ўйиндан сўнг ОАВларида катта танқидга учрадингиз ? Яъни сиз ўйин давомида жамоадош футболчингизга "Рақибни оёғига теп" деб бақиришингиз мухлислар эшитган.
Биринчи навбатдаги айтиб ўтишим керак. Бизни жамоа узоқ вақтдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Ҳамма асабий ва тушкун кайфиятда. Албатта бу ўйинга таъсир ўтказмаслиги керак эди. Майдондан айнан шундай сўз ишлатганимни ҳатто ўзим ҳам аниқ шундай деганман деб айта олмайман. Майдон ва ҳаётнинг умуман бир бирига алоқаси йўқ. Мен ҳар иккисида икки хил одамман. Жамоадошимга уни оёғига теп деган мақсадда эмас , уни оёғига ташлан деган мақсадда айтганимни фақатгина жамоамиздаги футболчиларгина билиши мумкин. Майдон бу курашдан иборат. Кураш бўлганда ҳам соғлом кураш керак деб ўйлайман. Шу вазиятда рақибни оёғига теп деб хато қилган бўлишим мумкин лекин ҳозир айнан Шавкат Саломов билан куришсам доимгидек муносабатда бўлиб қолавераман. Майдондаги ҳис-туйғуни, ундаги вазиятларни тушунтириб бериш жуда қийин. Мен майдондаманми биринчи мақсадим ғалаба бўлади. Бунда ҳар қандай ҳис-туйғу ўйин якунигача давом этади.
- Эртага "Нефтчи"га қарши муҳим баҳс олдидан футболчилар қандай кайфиятда?
Сафардаги ғалабадан сўнг ўз майдонимизда ҳам ғалаба қозониш фурсати етганини англаб турибмиз. Жуда оғир учрашув бўлади. Яхши натижа кўрсатиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Мухлисларимиз ўз майдонимиздаги ғалабани соғинишган. Уларни хурсанд этиш барча футболчиларни бош мақсадидир.