Бугун Ўзбекистон чемпионати 20- тур доирасида "Навбаҳор" Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Муросасиз кечган учрашув аслини олганда дурангга мос эди, аммо меҳмонлар ўйин охирида ғалабани қўлга киритишди.
Биринчи бўлимда устунлик асосан "лочинлар" томонида бўлди. Учрашувни жамоамиз ҳужумкор руҳда бошлади. Отабек Валижонов хатто тезкор гол муаллифига айланиши ҳам мумкин эди. Шунингдек Санъат Шиховда ҳам қулавй вазиятлар юзага келганди. Аммо, кўп вазиятларда омад ўйинчиларимиздан юз ўгирди. Шунингдек якуний зарба йўллашда ҳам аксарият холатларда футболчиларимиз бир-бирларини тушунишмади. "Бунёдкор"дан эса Акрам Комилов ва Шакер Зуаги дарвозамиз томон хавфли зарба йўллашди. Бироқ, биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки томон ҳужумкорликни оширишди. Тошкентликлар таркибида амалга оширилган ўзгаришлар ҳам меҳмонлар ҳужумида кескинлик яратди. 52- дақиқада Бобир Акбаров муқаррар голдан "Навбаҳор"ни сақлаб қолди. Шунингдек захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов ҳам бир неча бор Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвозани нишонга олишга урунди. "Бунёдкор" 82- дақиқада ўйинда ҳисобни очиши ҳам мумкин эди. Маҳаммаджонов тўпни қайтариш мақсадида автогол муаллифига айланиши мумкин эди. Лекин, дарвоза тўсини бунга йўл қўймади. Орадан 5 дақиқа ўттач Лушан шогирдлари ўз мақсадларига эришишди. Шомуродов Минори Сатони дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарганидан сўнг пойтахтликлар легионери беллашувдаги ягона голни урди. "Навбаҳорчилар" қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришни уддалай олишмади. Шу тариқа "Бунёдкор" қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди.
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” 0:1 (0:0). 26 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: И. Танташев, Х. Шодмонов, Р. Серазетдинов, А. Раҳимов.
Назоратчи – Р. Айтеков.
“Навбаҳор”: 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 79), 5. Раҳматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов (18. Даврон Исоқов, 69), 22. Шаҳбоз Эркинов (20. Улуғбек Бақоев, 75).
26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 29. Дилшод Жабборов (С), 33. Тоҳир Шамситдинов, 89. Бобир Акбаров.
"Бунёдкор": 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулло Каримов (С), 5. Дилшод Жўраев, 7. Шакир Зуаги, 9. Минори Сато, 12. Иван Милошевич, 14. Воҳид Шодиев, 48. Акрам Комилов, 77. Виктор Карпенко (17. Достон Ҳамдамов, 57), 88. Анвар Ражабов (39. Элдор Шомуродов, 52).
Гол: С. Минори (87).
Огоҳлантиришлар: А. Аҳмедов (16), О. Валижонов (54) – С. Минори (25), Х. Каримов (39), Д. Жўраев (59), А. Комилов (62).