Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

"Олмалиқ" Қўқондан 3 очко билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугунги учрашув “Қўқон-1912” учун ўзига хос юбилей учрашув сифатида тарихда қолди. Жамоамиз шу кунга қадар Олий лигада 299 та учрашувда майдонга тушганди. “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳс эса 300-ўйин сифатида эътироф этилди. Яна бир маълумот. “Қўқон-1912” жамоаси бугун Олий лига доирасида ўз майдонида 150-ўйини ўтказди. Юбилей баҳсни юқори савияда ўтказиш учун жамоамиз ҳужумкорликка зўр берди.

Мезбонлар биринчи хавфли вазиятни 13-дақиқада содир этишди. Аммо Сардор Эминовнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбасини Фомичёв қайтариб қолди.

15-дақиқада меҳмонлар гол киритиш имкониятини қўлдан чиқаришди. Олмалиқ ўйинчисининг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

38-дақиқада катта тезликда жарима майдончасига кириб борган Отабек Ҳайдаров тўпни қарама-қарши қанотда келаётган дониёр Усмоновга узатди. “Қўқон-1912”нинг 11-рақамли футболчиси эса тўпни Носир Отақўзиев томон оширди. Лекин пас аниқ етиб бормади.

42-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Бироқ, Отабек Ҳайдаровнинг зарбасини Фомичёв катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

Бўлим якунида мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди. Аммо ҳар сафар ҳужумлар бесамар якунланаверди.

Иккинчи тайм ҳам жамоамизнинг ҳужумкорлиги остида бошланди. Носир Отақўзиев, Отабек Ҳайдаровлар меҳмонлар ҳимоячиларини доимо таҳликада солиб туришди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида ҳисоб очилди. Шавкат Саломов жарима майдончасига кириб бориб, тўпни Йовановичга оширди. Черногориялик ҳужумчи эса бир ҳаракатда Бакланов дарвозасини ишғол этди – 0:1.

66-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришганди. Аммо бош ҳакам Азиз Тўхтабоевни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топиб голни инобатга олмади.

Шуни айтиш жоизи, меҳмонлар сафида захирадан майдонга тушган Аслонмурод Омонов олмалиқликлар ўйинини кучайтириб юборди.

Шундай қилиб, "Қўқон-1912"навбатдаги ўйинда ўз майдонида “Олмалиқ”қа кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.

 

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Гол: Йованович – 60.

"Қўқон-1912": 16. Андрей Бакланов, 5. Жалил Кимсанов (Ориф Мамажонов-83), 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев (Азиз Тўхтабоев-64), 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Дониёр Усмонов, 18. Сардор Эминов, 24. Илья Ильин, 29. Игорь Голбан (Алексей Николаев-62) , 49. Илҳом Комилов, 91. Отабек Ҳайдаров.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 8. Нодирбек Қўзибоев, 17. Азиз Тўхтабоев, 22. Ориф Мамажонов, 28. Алексей Николаев, 55. Ойбек Нурбоев, 88. Суҳроб Қобилов.

 
"Олмалиқ": 88. Валерий Фомичёв, 5. Евгений Гоголь, 8. Саҳоб Жўраев, 10. Шавкат Саломов (71. Алишер  Шоғуломов-90), 11. Зохир Пиримов, (70. Асланмурод Омонов -59), 19. Ислом Иномов, 21. Саламат Қўттибоев, 24. Диёр Туропов (7. Ғулом Ўрунов-72), 27. Николай Павленко, 33, Саидкомил Акбаров, 84. Неманья Йованович.

Захира: 16. Умид Хонимқулов, 4. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, , 15. Обид Жўрабоев, , 71. Алишер Шоғуломов, 77. Жаҳонгир Абдумўминов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 20:23, 26.08.2015.
Ўқилди: 2723 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.