Москванинг «Динамо» жамоаси ярим ҳимоячиси Юрий Жирков Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоасига ўтди.
«Спорт-Экспресс» нашрида ёзилишича, футболчи янги жамоасидаги маоши камроқ бўлишига қарамасдан шундай қарорга келган.
"Питерликлар" унинг трансфери учун 7 млн евро атрофида ҳақ тўлашган ва у билан 2017 йилнинг ёзигача битим тузган.
Маълумот учун, Жирков "Динамо"га 2013 йилнинг ёзида "Анжи"дан келган эди. Ундан олдинроқ эса "Челси" ва ЦСКА жамоаларида тўп сурган.