Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди

Баҳо:
+ | -2

Португалия миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Родри жаҳон чемпионатида голлар ёки голли узатмалар билан ажралиб турмаган бўлса-да, у ажойиб турнир ўтказди. Мбаппе ҳам жаҳон чемпионатидаги ўйини туфайли бу совринга номзодлар қаторида бўлиши керак.

Менимча, Витинья ва Дуэ ҳам ажойиб мавсум ўтказишди. Жаҳон чемпионати улар учун, айниқса Португалия терма жамоаси таркибида, кутилганидек ўтмаган бўлса-да, улар ҳам номзодлар рўйхатидан ўрин олишга муносиб», — деди Фигу Marca нашрига берган интервьюсида.

«Олтин тўп» мукофоти ҳар йили Франциянинг France Football журнали томонидан календарь йилининг энг яхши футболчисига топширилади. Совриннинг амалдаги соҳиби — «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:55, 22.07.2026.
Ўқилди: 1390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик