Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Олий лига 20-тур рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Олий лигамизда 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Доимгидек, мана шу турда ҳам диққатга лойиқ қатор учрашувларга гувоҳ бўлдик. Тур якунларидан келиб чиқиб, анъанамизга содиқ қолган ҳолда рамзий жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов (“Насаф”)

“Насаф” дарвозабони Навоийда бўлган учрашувда ҳам ўзининг яхши жиҳатларини кўрсатишга эришди. Ёдингизда бўлса, аввалги турда ҳам Суюнов тур рамзий жамоасидан жой олганди. Ўшанда у “Бухоро” билан баҳсда жонбозлик кўрсатиб, кўплаб вазиятларда “Насаф”ни голлардан қутқариб қолди. Қизилқум” билан учрашувда у пенальтидан гол олиб чиқди. Шунга қарамай, ўйиндаги энг яхши футболчилардан бири дея топилди.

Ҳимоячилар: Шуҳрат Муҳаммадиев (“Насаф”), Сирож Ҳамроев (“Машъал”), Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), Раҳматилло Бердимуродов (“Навбаҳор”)

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Шуҳрат Муҳаммадиев “Қизилқум” билан бўлган учрашувда ажойиб ўйнади. Киритилган иккала голга ҳам ўз ҳиссасини қўша олди. Пенальти ҳам ишлаб берди ва Алланиёзовнинг голига ҳам ёрдамлашиб юборди.

Тур қаҳрамонларидан бири “Машъал” ҳимоячиси Сирож Ҳамроев бўлди. Ҳамроев “Нефтчи” билан бўлган ўйинда биринчи бўлим якунларида гол урганди. Айтиш керакки, у гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймда эса ҳимоячи сариқ олди. Орадан кўп вақт ўтмасдан туриб, иккинчи бора огоҳлантирилиши натижасида, учрашувни эрта тугатди.

“Нефтчи” мағлуб бўлганига қарамай, Шукурали Пўлатов яхши ўйнади. Тажрибали ҳимоячи жамоанинг ҳақиқий етакчиси сифатида ҳар бир ўйинда катта хажмдаги ишларни бажаришга одатланган. “Машъал” билан баҳсда ҳам шуни кўрсата олишди.

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” учрашуви қизиқарли ўтди дейиш қийин. Шунга қарамай, учрашувда наманганликлар сафида Раҳматилло Бердимуродов яхши ўйин кўрсатди. Жароҳатидан сўнг сафга қайтган Бердимуродов “Бунёдкор”га қарши баҳсда яхши таассурот қолдира олди.

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Неъматов (“Бухоро”), Санжар Рашидов (“Сўғдиёна”), Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)

 

Ниҳоят, “Бухоро” ғалаба қозонди. Учрашувда қўлга киритилган ғалабага Суҳроб Неъматов ҳисса қўша олди. Учрашувда яхши ўйнади ва жамоадошларини ғалаба томон етаклай олди.

 

Сардор Рашидовни ўрнини боса олиши кутилаётган укаси Санжар ҳам жамоасининг етакчи футболчиларидан бири бўлиб бормоқда. “Металлург”ни мағлуб қилишда унинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

 

“Локомотив” сафида тобора чиройли ўйинларни кўрсатиб бораётган катта Жасур Ҳасановнинг “Динамо” билан баҳсда яхши ўйнади. Қанотида доимгидек фаол тўп суриб, қийин ғалабага муносиб тарзда ҳиссасини қўшди. Аввалги турларда ҳам катта Ҳасанов мазмунли футбол кўрсатишни уддасидан чиққан эди.

Ҳужумчилар: Акмал Абдураҳмонов (“Сўғдиёна”), Неманья Йованович (“Олмалиқ”), Анвар Бердиев (“Андижон”)

“Сўғдиёна”нинг кетма-кет икки ғалабасида Акмал Абдураҳмоновнинг ҳиссаси катта бўлди. “Металлург” билан бўлган учрашувда ҳам у гол уриб, ғалабани таъминлади. Шундай қилиб, Абдураҳмонов тур рамзий жамоасига киритилди.

 

“Олмалиқ”нинг бўйдор ҳужумчиси Неманья Йовановични бу сафар ҳам киритишга қарор қилдик. Негаки, у Қўқонда гол киритиб, ғалабани таъминлай олди. Йованович борасида бўлаётган танқидларга у муносиб тарзда жавоб бера олмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалги тур рамзий жамоасида ҳам Неманья жой олганди.

“Бунёдкор”да ўз жойини топа олмаган Анвар Бердиевнинг “Андижон”га қайтиши омадли келди. Тўғри, жамоа ғалаба қозона олмаяпти. Бироқ Анвар гол уришда давом этмоқда. “Бухоро”да бўлган қарама-қаршиликда ҳам моҳир ужумчи гол урди. Афсуски, унинг киритган голи жамоага ғалаба келтирмади.

Бош мураббий: Даврон Файзиев (“Сўғдиёна”)

20-тур сенсациясини Даврон Файзиев жамоаси кўрсатиб берди. Бекободда манаман деган жамоалар ғалаба қозона олмаслигини барча яхши билади. Файзиев бу ўйинга шогирдларини муносиб тарзда тайёрлай олди ва буни кўрсатиб беришди. “Локомотив” билан бўлган учрашувдаги мағлубиятдан сўнг жамоа тезда ўзига келиб олди ғалабаларни бошлай юборди. Табиийки, бунда бош мураббийнинг тутган ўрни беқиёсдир.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:44, 27.08.2015.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6831]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3184]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3083]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2323]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2079]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2030]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1950]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1869]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1660]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1577]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик