Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

“Нефтчи”га техник мағлубият ёзиладими?

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўтган тур Муборакда “Машъал”га қарши учрашувни ўтказди. Мазкур учрашув борасида бир қизиқ жиҳат эътиборимизни тортди. Бу ўйин қайдномасидан меҳмонларнинг ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳам ўрин олган эди ва захирада ўтирди. ПФЛ регламентига биноан тўрт марта огоҳлантириш олган футболчи кейинги баҳсни ўтказиб юборади. Айнан шу қоида бўйича тушунмовчилик келиб чиқди. Яъники Аҳмедов 19-турда “Навбаҳор” билан учрашувда ПФЛ маълумоти бўйича тўртинчи огоҳлантиришини олган эди.
Рўзимбой бунгача 3-турдан ўрин олган “Нефтчи” – “Металлург” баҳсининг 49-дақиқасида ҳакам томонидан биринчи марта огоҳлантирилди. Иккинчи огоҳлантиришини эса 5-турда “Нефтчи” – “Машъал” ўйинининг 18-дақиқасида олган эди. 12-тур доирасида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Олмалиқ” ўйинида ҳам Рўзимбой 41-дақиқада огоҳлантирилди. Ниҳоят 19-турга келиб Аҳмедов 89-дақиқада тўртинчи огоҳлантиришини олди. Бироқ, шунга қарамай, футболчи “Машъал”га қарши ўйинда захирада ўтирди ва қайдномага киритилди. ПФЛ расмий маълумоти асосида олинган маълумотларга таянадиган бўлсак, огоҳлантиришлар сони тўртта бўлган эди.

ПФЛ эълон қилган 20-турни ўтказиб юбориши керак бўлган футболчилар рўйҳатида ҳам бу футболчининг номи тилга олинмади. Ўйлаймизки, юзага келган тушунмовчилик бўйича ПФЛ  ёки “Нефтчи” футбол клуби ўз муносабатини билдиришади. Бу бўйича ПФЛ қарори қандай бўлишини кузатамиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 11:35, 30.08.2015.
Ўқилди: 5002 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.