Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

“Олтин Тўп” олмаган жаҳон тан олган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

“Олтин тўп” мукофати нуфузли совринлардан бири ҳисобланади. Ҳар йили жаҳоннинг энг яхши футболчисига анъанавий тарзда топширилиб келинади. Уни қўлга киритишни эса деярли барча футболчилар исташади. Бироқ бу ҳаммага ҳам насиб қилавермаслиги кундек равшан. Қуйида эътиборингизга “Олтин Тўп” соврини лаурентлари қаторида ўрин олган, лекин бирор марта ҳам ютуққга эришмаган футболчилар борасида сўз юритамиз.

Тьерри Анри

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси 1998 йили жаҳон, 2000 йилда эса Европа чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари, у “Арсенал” сафида ўйнаган кезларида Англия Премьер-лигасини ютди. Англия Кубогида эса 2002, 2003 ва 2005 йилларда ҳам ғолиб чиқди. Умуман олганда, бир қатор шаҳсий совринларни ҳам ўзиники қилди. Шунга қарамай, унинг “Олтин Тўп”ни ололмагани барчани ажаблантирган дейиш мумкин. Кўпчилик Анрини 2006 йилда “Олтин Тўп”ни қўлга киритиши мумкин, деб аташади. Ўша йили “Арсенал” клуби билан Тьерри Анри Чемпионлар лигасининг финалида “Барселона”га имкониятни бой бериб қўяди. Англия Премьер-лигасида эса мавсумни 4-ўринда тугатади. Вазият бошқача тус олиб, Анри иккала ютуқни ҳам қўлга киритганида франциялик тўпурарни “Олтин Тўп”ни олиши ойдинлашарди. Тақдир экан, йиллар мобайнида жаҳоннинг энг кучли тўпурари бўлган футболчи мазкур ютуқни қўлга кирита олмади. Насиб қилмаса, қийин экан, деганлари шу бўлса керак.

Паоло Мальдини

“Милан”нинг тимсолларидан бири бўлган Мальдини ҳам бу рўйҳатдан жой олган. Футболчилик даврида жаҳоннинг энг зўр ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган Паоло “Милан”да эришиши мумкин бўлган барча мусобақаларда зафар қучди. Эътиборлиси, “Милан” билан у Чемпионлар лигасини 5 маротаба қўлга киритди. Шунча ютуқлар ва унвонлари бўлса-да, Паоло 1994 ва 2003 йилларда “Олтин Тўп” номзодлар рўйҳатидан жой олди. Иккала ҳолатда ҳам унга 3-ўрин насиб қилди. У “Олтин тўп”ни олмаганига қарамай, ўтказган фаолияти борасида берилган саволларга доимо шундай дейди: “Мен “Олтин Тўп”ни қўлга киритмадим. Лекин “Милан” билан эришган ютуқларимни ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Клуб тарихида ёрқин из қолдира олганим, “Олтин тўп”дан ҳам улкан аҳамиятга эга бўлган ютуқ ҳисобланади.

Давор Шукер

90-йилларнинг охирида Давор Шукер жаҳондаги энг ҳавфли ҳужумчиларидан бири бўлган. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли, Хорватия 1998 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Ўзи эса чемпионатнинг энг яхши тўпурарига аталган “Олтин бутса” мукофатига эга бўлди. Катта парвозлардан сўнг Шукерни номи “Олтин тўп”ни олиши мумкин бўлган футболчилар орасига киритилди. Лекин у Зиданни ортда қолдира олмади ва мазкур ютуқсиз қолиб кетди. Масаланинг бошқа томони борки, Давор Шукер футболчилик даврида “Олтин тўп”ни ололмаганига қарамай, мухлислар уни ёрқин хотиралар билан эслаб юришади. Унинг хурматини жойига қўйиб келишади.
 
Рауль

Ўз вақтида “Реал”нинг тимсолларидан бўлган Рауль Мадрид суперклуби билан примерада олти бор зафар қучишдан ташқари уч марта ЧЛ бош совринига эга чиқди. Лекин “Олтин тўп” унга берилмади. Рауль 2001 йилда яхши имконият бўлганди ва лекин охирги паллада уни йўлини “Ливерпуль” сафида ёрқин порлаган Майкл Оуэн ҳалақит қилиб, мана шу ютуқни ундан илиб кетганди. Шу-шу Рауль қанча кўп мукофатларни олишига қарамай, “Олтин тўп” борасида унга омад кулиб боқмади. Юқорида Давор Шукер каби испаниялик ҳужумчини ҳам мухлислар ёрқин хотиралар билан эслаб келишади. Буни сабаби оддий. Рауль ўзининг камтарлиги, майдонда кўрсатадиган ишлари орқали бутун дунёни ларзага солиб бўлганди. Шаҳсий ютуқлар унга доимо иккинчи даражали бўлиб келган ва биринчи ўринга клубининг манфаатини устун қўйганлиги хурматга лойиқдир.

Дэвид Бекхэм

Катта футбол билан яқинда хайрлашган Бекхэм 20 йиллик фаолияти мобайнида 540 та учрашувда майдонга чиққан. 97 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилишни уддалаган. Бексда 1999 ҳамда 2001 йилларда “Олтин тўп”га эга чиқиш учун қулай имконият юзага келган. Аммо 1999 йилда бош соврин Ривалдога,  орадан икки йил ўтиб эса Майкл Оуэнга топширилганди. Қисқаси, “Спайсбой” “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмай дилда армаон билан бутсаларини михга илди.
  
Деннис Бергкамп

Голландиялик моҳир ярим ҳимоячи Бергкамп “Олти тўп”га уч маротаба номи киритилган бўлишига қарамай, ҳеч қайсида бунга эриша олмагани ачинарли холатдир. 1992 йили Марко Ван Бастен, 1993 йили Роберто Баджо ва 1997 йили Роналдо уни ортда қолдирган эди. Шунга қарамай, Деннисни бутун дунё ёрин хотиралар билан эслашади. Чунки у чиройли ўйинлари орқали мухлисларни қалбида қолганди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:22, 30.08.2015.
Ўқилди: 14278 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.