Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Наврўз Алимов: “Қосимов мураббий пайтида ички муҳит аъло даражада эди” (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Кеча “Орол” клуби тарбияланувчиси амалда “Пахтакор” футболчиси, бироқ “Қизилқум”да ижарада тўп сураётган Наврўз Алимовнинг клублардаги фаолиятига оид интервьюсини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун ана шу суҳбатнинг иккинчи қисмини ҳам тақдим этамиз. Иккинчи бўлим асосан миллий терма жамоамиз ҳақида бўлди.

1. Келинг энди миллий терма жамоа ҳақида суҳбатлашсак. Терма жамоага бориб қолишингиз қандай бўлди.
Биринчи марта таклиф қилишгани эсимдан чиқмайди албатта. Дебют ўйиним Олмалиқда Уммонга қарши кечди. Ўшанда захирадан майдонга тушган эдим.

2. Миржалол Қосимов мураббий пайтида ички муҳит қандай эди?
Ички муҳит аъло даражада эди. Ҳамма бир-бири билан яхши муносабатда эди.

3. Мураббийнинг тактикасига қарши чиққанлар бўлмадими?
Ҳамма футболчилар мураббийнинг айтганини қилади. Ҳеч ким мураббий йўқ бундай бўлмайди дея айта олмайди. Биз мураббийнинг айтганини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилганмиз.

4. Қайси ўйинларим учун мени терма жамоага чақиришди деб ўйлайсиз?
Энди терма жамоа бош мураббийи ҳамма ўйинларни кўришга ҳаракат қилади. Ҳеч қачон бир ўйинингга қараб баҳо бермайди. Битта ўйинда жуда зўр ўйнашинг, бироқ кейингисида умуман ўйнай олмаслигинг ҳам мумкин. Мураббий ўйинларимизни кўриб, таҳлил қилиб чиқади. Керак бўлса ўйинларимиз ёзилган лавҳаларни ҳам сўраши мумкин. Шунинг учун алоҳида битта ўйиндаги ҳаракатларим учун мени термага жалб қилишган деб айта олмайман.

5. Осиё кубогига борадиган таркибдан нима учун тушиб қолдингиз?
(ўйланиб) Уни ўзим биламан. Буни ёзмай қўя қолинг. Яхшиси сир бўлиб қола қолсин.

6. Айни пайтда терма жамоадаги энг кучли ҳужумчи ким деб ўйлайсиз?
Игор Сергеев. Ҳозир Гейнирихни яна чақиришди. Унинг ҳам фойдаси албатта тегади.

7. Клубдаги шерингизчи? Баҳриддин Ваҳобов?
Униям фойдаси тегади. Баҳриддин бекорга Олий лигада тўпурар бўлиб тургани йўқ. Керак бўлса Воҳид Шодиевни ҳам фойдаси тегиши мумкин.

8. Энг кучлиси шунда Игор Сергеевми?
Менимча шундай.

9. Азамат Алланиязовчи?
Азамат 1,5 йил жароҳати боис майдонга туша олмаган бўлса ҳам, тезда ўз формасини тиклаб олди. Мана у кетма-кет ўйинларда гол уришни бошлаб юборди. Уни ҳам яқин орада терма жамоада кўрсак ажаб эмас.

10. Сизни қийнаб қўйган ўйинлар бўлдими? Қайси жамоага қарши ўйинда ҳимоячилар сизга қарши жудаям кучли ўйин намойиш этишган.
Ҳар бир ўйинда ҳимоячилар ҳужумчиларга қарши кучли ўйин намойиш этишади. Бундай жамоалар кўп бўлди. Лекин алоҳида қайсидир жамоани кўрсата олмайман.

Наврўз Алимов: “Қосимов мураббий пайтида ички муҳит аъло даражада эди” (2-қисм)

11. Миллий чемпионатдаги қайси клуб ҳимояси кучли?
Ҳозир жамоаларнинг даражаси деярли тенглашиб қолди. Тўғри “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” бошқаларга қараганда алоҳида ажралиб туришади. Бироқ бу жамоалар ҳам осонликча 3 очко олишаётгани йўқ. Шу боис бирор клубнинг ҳимояси бошқасининг бир бош устун дея олмайман.

12. Наврўз Алимов ушбу мавсумда нечта гол уришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган?
Иложи борича ҳар бир ўйинда кўпроқ гол уришни истайман.

Давоми бор...

Фурқат Юсупов, Адил Алланиязов суҳбатлашди
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 17:10, 01.09.2015.
Ўқилди: 8362 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.