Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Реал» ярим ҳимоячининг кетишига розилик берди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Дани Себальос «Реал»ни тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Хорхе Пикон хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Мадрид клуби футболчининг кетишини аллақочон келишиб бўлган. Себальос фақатгина шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битимга имзо чекиши керак, холос. «Transfermarkt» ўйинчининг трансфер қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Ортда қолган мавсумда Дани Себальос «Реал» сафида 23 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади. Аввалроқ футболчига «Марсель», «Бетис» ва «Аякс» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 16:48, 26.06.2026.
Ўқилди: 3587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик