Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бокс. Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз Осиё чемпионатининг ярим финали учун курашади

Баҳо:
+ | -

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бешта вазн тоифасида ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Эътиборлиси, ярим финалга етиб келган спортчилар сафидан Хасанбой Дўстматов (-49 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) ва Рустам Тўлаганов (-91 кг) каби Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўрин эгаллашди.

Чорак финалда баҳс юритган спортчиларимиз орасида 2014 йили Нанкин шаҳри (Хитой)да ўтказилган ўсмирлар олимпиада ўйинлари ғолиби Бектемир Мелиқўзиев амалдаги жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Жанибек Алимхан ули (Қозоғистон)ни мағлуб этгани ҳар қанча тахсинга лойиқ.

Юқорида номлари зикр этилган спортчиларимиз, шунингдек, Осиё чемпионатининг камида бронза медаллари ҳамда жорий йилнинг 5-8 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмаларини нақд қилиб қўйдилар. Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналади.

Бундан ташқари бугун яна тўрт нафар спортчимиз – булар Шахобиддин Зоиров (-52 кг), Элнур Абдураҳимов (-60 кг), Элшод Расулов (-81 кг) ҳамда Баҳодир Жалолов (+91 кг) чорак финал жангларида рингга кўтариладилар. Умид қиламизки, Рустам Саидов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари навбатдаги жангларда ҳам зафарли одимлашда давом этиб, янада юқори натижаларга эришадилар. Бу йўлда уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:03, 02.09.2015.
Ўқилди: 3755 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик