Украина терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Ярмоленко Евро-2016 саралашида Беларусь термасига қарши учрашувда ўз ўйинидан қониқмаганини билдирди.
Украинлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ушбу учрашувнинг 69-даиқасида мураббий қарорига кўра Ярмоленко майдонни тарк этган эди.
"Бу ўйин ҳақида икки хил тассуротдаман. Биринчи бўлимда охирги вақтлардаги жнг яхши ўйинимизни ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса бироз бўшашдик ва ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Албатта, тезкор голимиз ҳам бизга фойда берди. Биз беларусларнинг ўйинини кўп кўрдик ва уларга тўпни топшириб кўрмаслик кераклигини яхши билардик.
Тўғрисини айтсам, ўз ўйинимдан қониқмадим, мураббий мени алмаштириб тўғри қилди", - дейди Ярмоленко.