Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Ўзаро учрашувлар. “Локомотив-БФК” - “Оқ-тепа”

Баҳо:
+ | -

“Оқ-тепа” “Локомотив-БФК” жамоалари Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2007 йилги мавсумдан буён тўқнаш келади.

 

2007 йилги баҳсда жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. 2010 йилги ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2013 йилги учрашув драматик кўриниш олган. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилган, аммо танаффусдан сўнг майдон эгалари Зокир Мирзааҳмедовнинг голига икки тўп билан жавоб қайтаришган. Кейинчалик захирадан майдонга тушган Берумий Абдунабиев ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, шу куни жамоамизга нафақат ғалаба, балки дурангни ушлаб қолиш ҳам насиб қилмаган. 80-дақиқада ёш “темирйўлчилар” томонидан урилган гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

 

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасидаги учрашув голларга бой тарзда кечиб, мезбонлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди, аммо “темирйўлчилар” таркибида шу куни 4та сариқ карточкаси бор ўйинчи майдонга тушганлиги сабабли ПФЛ “Локомотив-БФК”га техник мағлубият ёзди.

 

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР
2007 ЙИЛ
25-тур. 26 август
ЛОКОМОТИВ-БФК - ОҚ-ТЕПА - 0:4 (0:3)
Тошкент. 300 томошабин.
Бош ҳакам: Дилшод Каримов - 7,6.
Голлар: Александр Мочинов, 8 – 0:1. Владимир Гаврилов, 24 – 0:2. Алишер Бозоров, 33 – 0:3. Дмитрий Краев, 80 – 0:4.


2010 ЙИЛ
11-тур. 16 май
ЛОКОМОТИВ-БФК - ОҚ-ТЕПА - 2:1


2013 ЙИЛ
“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ОҚ-ТЕПА” – 3:2 (0:1)
“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Вадим Ничунаев, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Алексей Локтионов (Алишер Алимов, 80), Вадим Любинский, Маъруф Аҳмаджонов, Азамат Мамажонов, Хушнуд Маматов (Никита Павленко, 78), Зокир Мирзааҳмедов (Хислат Усмонов, 70), Илдар Магдеев (Берумий Абдунабиев, 55). 
Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, 10 – 0:1. Азамат Комилжонов, 57 – 1:1. Хуршид Нажимов, 69 – 2:1. Берумий Абдунабиев, 74 – 2:2. Ботир Латипов, 80 – 3:2.


2014 ЙИЛ
“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ОҚ-ТЕПА” - -:+


2015 ЙИЛ
ЛОКОМОТИВ-БФК – ОҚ-ТЕПА
9 сентябрь. Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 16:30
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов (Андижон). 
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Ўролов (Тошкент вилояти), Султонмурод Улфатов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).

Манба: oq-tepa.uz
Киритилди: 14:22, 08.09.2015.
Ўқилди: 2175 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.