Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Ким экан ўша гўзал ёхуд “Челси” Ева Карнейрога ўринбосар топдими?!

Баҳо:
+ | -

Cўнгги пайтларда Ева Карнейро ва “Челси” устози Жозе Моуриньо келишмовчилиги бутун дунё эътиборини ўзига қаратиб келмоқда. АПЛнинг дастлабки турида “Суонси”га қарши кечган баҳсда (2:2) Жозенинг кўрсатмасисиз Эден Азарга ёрдам бериш учун шошилган Карнейро хоним оқибатда айбсиз-айбдорга айланди.

Моуриньо ва Карнейро можароси

Аслида, испаниялик (келиб чиқиши гибралтарлик) шифокор умуман айбсиз эди. Ўша ўйинда ўз шогирдлари ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаган португалиялик мутахассис аламини айнан Ева Карнейродан олишга мажбур бўлди. Натижада ҳар икки томон ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Ҳозирда Карнейро жамоанинг машғулотлар базасига келмаяпти. The Telegraph нашрининг хабар қилишича, Моуриньонинг ҳатти-ҳаракатларидан “аразлаган” шифокор, ўз мажбуриятиларидан воз кечиб, клубни тарк этиш арафасида турибди.

Виктория Гамеева, ким ўзи у?

Агар Карнейро ўз ишидан бўшаса, уни ишга таклиф этаман деган жамоалар сони талайгина. У бундан ҳавотир олмаса ҳам бўлади. “Челси” эса ўз навбатида унга ўринбосар излаши табиий. Виктория Гамеева исмли шифокор ўз “инстаграм” саҳифасига “Челси” либосида суратга тушган расмини жойлаштирди ва барча футбол иҳлосмандларини ўзига маҳлиё қилди. Виктория Гамеева ўзи ким?

Виктория Гамеева

Бўйи – 176 см

Вазни – 56 кг

Тўғилган жойи – Москва

Маълумоти – Москва давлат тиббиёт-стоматология университетини битирган. Ҳозирда иккинчи мутахассислик бўйича Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети “Биотиббиёт техникаси” йўналиши иккинчи босқичида таҳсил олмоқда.

Мутахассилиги: терапевт, кардиолог

Хоббиси – Спорт, саёҳат, китоб ўқиш, янги дўстлар орттириш.

Виктория Гамеева ҳозирги кунда Москванинг “Спартак” жамоаси тиббиёт персонали ҳодими. Мутахассислиги бўйича терапевт, кардиолог.

Викториянинг “Челси”да Ева Карнейронинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар унинг “инстаграм” тармоғидаги “аристократлар” либосида тушган фотосуратидан кейин кенг тарқалиб кетди.

Виктория соғлом турмуш тарзини олиб боради. Мунтазам равишда спорт билан шуғулланади. Ёш бўлишига қарамай, у кекусинкай-карате бўйича спорт устаси номзоди. Россияда ўтказилган бир қатор мусобақалар совриндори.

Безымянный.png   Шу билан биргаликда, Виктория спорт турларидан сёрфинг, сузиш, гимнастикага ҳам қизиқади.    321.jpg   Рус гўзали ўқиш ва ишдан бўш вақтларида моделлик билан ҳам шуғулланади. 

модел.png

Ева Карнейронинг "Челси"даги, Виктория Гамееванинг эса "Спартак"даги бўлажак тақдими тез орада ҳал бўлиши кутилмоқда. 

Зохид Акрамов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:06, 08.09.2015.
Ўқилди: 7033 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.