Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Швеция Австрияга қарши ўйинда 1958 йилдан бери ўз уйидаги илк йирик мағлубиятини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси кеча ўз уйида Евро-2016 саралашининг 8 тур ўйинини Австрияга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қайд этиш керакки, скандинавлар 1958 йилда охирги марта ўз майдонида ўтказилган ўйинда ўз дарвозасидан 3тадан ортиқ гол олиб чиққан, ўша йили жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган Швеция Бразилияга 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бу натижадан кейин Иброҳимович жамоадошлари G гуруҳида биринчи ўрин учун курашдан чиқишди. Жамоа ўтган турда Россияги сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди ва энди гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетган.

Швеция – Австрия 1:4 (0:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 9, пенальти Алаба, 0:2 – 38 Харник, 0:3 – 76 Янко, 0:4 – 88 Харник, 1:4 – 90 Ибрагимович.
Швеция – Исакссон, Гранквист, Ольссон (Дурмаз, 82), Антонссон, Экдаль (Халили, 86), Ларссон, Чельстрем, Зенгин (Телин, 62), Форсберг, Ибрагимович, Берг.
Австрия – Альмер, Предль, Фукс, Драгович, Алаба, Харник, Юнузович (Забитцер, 80), Арнаутович (Янчер, 88), Баумгартлингер, Кляйн, Янко (Ильзанкер, 84).
Огоҳлантиришлар: Гранквист (15), Юнузович (24), Янко (30).

Манба: arena.uz
Киритилди: 08:28, 09.09.2015.
Ўқилди: 3213 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.