Хабарингиз бор, 21-26 сентябрь кунлари Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида биринчи марта Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Чемпионатда Осиёнинг 8 та давлатидан терма жамоалар иштирок этишади. Ушбу терма жамоалар “А” ва “В” гуруҳларга бўлинишган Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳдан ўрин олган, шунингдек бу гуруҳда Эрон, Малайзия ва Гонгконг давлатлари терма жамоалари бор.
Маълумингизким, мамлакатимизнинг ушбу терма жамоасига таниқли мутахасис Аваз Мақсумов бош мураббийлик қилади, унга ёш мутахасис Камола Усманова ёрдам беради.
Терма жамоа аъзолари бугун Қарши шаҳрида йиғилишди. Осиёда илк бор ўтказиладиган чемпионат олдидан бугун тайёргарликлар бошланади.
Хўш, йиғин нега Қаршида шаҳрида ташкил этилди? Бунга бир неча сабаблар бор, биринчидан ушбу терма жамоанинг аксариятини “Севинч” жамоаси футболчи қизлари ташкил қилади, қолган футболчилар Тошент шаҳрининг “Бунёдкор W” ва Тошкент вилоятининг “Металлург W” жамоаларидандир. Иккинчидан Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт ва соғломлаштириш марказида футзал бўйича тайёргарликлар олиб бориш учун барча шароитлар мавжуд. Бу ерда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказилганидан ҳам хабарингиз бор.
Шуларни эътиборга олган терма жамоалар маркази йиғинни шу ерда ташкил қилишни маъқул топишган.
Бугун 16:00да дастлабки машғулотларга киришилади.