Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Дунёнинг 10та энг яхши футбол академияси

Баҳо:
+ | -

Сизларга дунёга  иқтидорларни етиштириши бўйича етакчи 10та энг яхши футбол академияларини тақдим этамиз.

“Саутгемптон”(Англия)

Кўплаб жамоалар “Саутгемптон” академиясидан фойдаланади. Уэйн Бридж, Тео Уолкотт, Алекс Окслейд-Чемберлен, Гарет Бэйл – буларнинг барчаси Англия жанубидаги машхур академиянинг тарбияланувчилари. Кейинчалик улар Англиянинг топ-клубларига сотилган. Англиянинг янги иқтидорлари қаердан чиққан деб қизиқсангиз ва улар “Саутгепмтон”дан чиққан бўлса ҳеч ҳам ажабланманг.

photo_2015-09-10_13-55-26

“Сан-Паулу”(Бразилия)

Сан-Пауло – 12 миллион аҳоли яшовчи Бразилиянинг энг катта шаҳаридир. Футбол жамоаси эса ёшлар билан ажойиб ишлаши билан Бразилияда машхур. Яна бразилиялик футболчиларнинг халқаро мусобақаларда бошқалардан устун бўлишига сабабчи клублардан бири. Кафу, Денилсон, Кака ва Оскарлар “Сан-Паулу” академияси тарбияланувчиларидир.

photo_2015-09-10_13-56-13

“Сантос”(Бразилия)

“Сантос” – Сан-Паулунинг яна бир омадли клуби. Пеле, Неймар ва Робиньо айна шу клубнинг тарбияланувчиларидир. Бразилия ёш иқтидорларга бой мамлакатдир, “Сантос” эса уларни муваффақиятли тарбияловчи клубдир.

photo_2015-09-10_13-56-59

“Ливерпуль”(Англия)

Бу англиялик клуб Робби Фауллер, Майкл Оуэн, Стивен Джеррард ва Джейми Каррагер каби буюк футболчиларни етиштирган. Академия Англия миллий терма жамоасини иқтидорли ўйинчилар билан мунтазам равишда таминлаб туради. Охиргиси Рахим Стерлингдир.

photo_2015-09-10_13-57-52

“Вест Хэм”(Англя)

Нафақат Англиядаги балким бутун дунё футболидаги энг яхши академиялардан бири. Энг самарали ишлари 90 йилларга тўғри келади. Академия  Бобби Мур, Фрэнк Лэмпард, Рио Фердинанд, Пол Инс, Глен Джонсон, Джо Коул, Майкл Каррик каби машхур ўйинларни футбол оламига тақдим этган. Ҳатто Джон Терри ҳам илк футбол сабоқларини ушубу академияда олган.

photo_2015-09-10_13-58-35

“Ривер Плейт”(Аргентина)

“Ривер Плейт” Жанубий Америкадаги энг муваффақиятли ва нуфузли клубдир. “Ривер Плейт”нинг ўсмирлар ва ёшларни етиштириш дастури дунёдаги ўнта энг яхши футбол дастурларидан биридир. Қуйида сизларга “Ривер Плейт”нинг машхур тарбияланувчиларини келтирамиз: Хавьер Савиола, Пабло Аймар, Эрнан Креспо, Хавьер Маскерано, Ариэль Ортега, Гонсало Игуаин, Радамель Фалькао…

photo_2015-09-10_13-59-15

“Манчестер Юнайтед”(Англия)

Дунёнинг энг муваффақиятли клубларидан бири “Манчестер Юнайтед” энг яхши академиясига эга. Бу академияга 50 йилларда афсонавий мураббий Мэтт Басби асос солган. Лекин 1958 йилда Мюнхендаги авиаҳалокатдан сўнг жамоа ўзининг иқтидорли ўйинчиларидан айрилди, ушанда “Манчестер Юнайтед” тиклана олмайди дейишган эди. Шунга қарамай клуб дунёга Джордж Бест, Дэвид  Бекхэм, Пол Скоулз, Райан Гиггз ва бошқа кўплаб иқтидорларни етиштириб берди.

photo_2015-09-10_14-01-00

“Спортинг”(Португалия)

Кўплаб футбол юлдузлари “Спортинг” академиясидан чиққан. Криштиану Роналду, Луиш Фигу, Рикарду Куарежма, Нани, Жоау Моутинью рўйхатни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин. “Спортинг” академияси ҳозирги вақтгачам 39та совринни қўлга киритган. Клуб дунёдаги энг яхши ёшлар таълим марказига эга. Унинг базаси Алкошети шахрида жойлашган.

photo_2015-09-10_14-01-37

“Аякс”(Голландия)

Кўп йиллар давомида Голландия терма жамоаси Европа ва дунёнинг энг кучлиларидан бири бўлиб келади, кўплаб голландиялик футболчиларнинг илдизи “Аякс”га бориб тақалади. Бу академияда голланд футболининг афсонаси Йохан Кройф, Марко Ван Бастен, Эдвин ван дер Сар, Франк де Бур, Деннис Бергкамплар тарбия олишган.

photo_2015-09-10_14-02-19

“Барселона”(Испания)

Ла Масия – дунёга машхур академия ва бизнинг рейтингимизда биринчи. Академияга 1979 йилда асос солинган. Ушанда Йохан Кройф “Барселона”да “Аякс” моделини қўллашга қарор қилган. Академия тарбияланувчилари сўнги йилларда клуб ва Испания терма жамоасининг муваффақиятида катта рол ўйнаб келмоқда. Карлес Пуйоль, Лионель Месси, Андрес Иньеста, Хави, Серхио Бускетс ва Жерар Пикелар ушбу академиянинг тарбияланувчиларидир.

photo_2015-09-10_14-03-04

Манба: koptok.uz
Киритилди: 15:26, 10.09.2015.
Ўқилди: 6818 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.