Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Гол+пас» тизимида Сергеев етакчи

Баҳо:
+ | -

Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2018/ОК-2019 саралаш босқичи доирасида ўйинлар ўтказиши муносабати билан XXIV миллий чемпионатимизда бироз муддат танаффус юзага келди. Биз ҳам фурсатни ғанимат билган ва анъанамизга содиқ қолган ҳолда, «Гол+пас» рўйхатига назар ташлашга аҳд қилдик.

Олий лиганинг 20та тур баҳслари ортда қолган бир пайтда «Гол+пас» қайдномасини амалдаги мамлакат чемпиони ва айни пайтдаги турнир жадвали пешқадами-«Пахтакор»нинг 22 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Игорь Сергеев 17 очко билан бошқариб турибди. Жорий мавсум тўпурарлари рўйхатида ҳозирда 2-ўринда бораётган ва Баҳриддин Ваҳобовни таъқиб этаётган Игорнинг ҳисобида 14та гол ва 3та самарали узатма бор.

Иккинчи ўринда эса 16 очко тўплаган ҳолда, «Қизилқум» форварди Баҳриддин Ваҳобов бормоқда. Қизиғи, Ваҳобов ушбу очколарини киритган тўплари ҳисобига тўплаган ва унинг ҳисобида бирортаям голли «пас» йўқ. Бу Баҳриддиннинг гол уришни суйганидан далолатми ёки бунинг бошқа сабаби борми? Буниси бизга қоронғу. Асосийси, 32 ёшли ҳужумчи анча сермаҳсул ўйин намойиш этган ҳолда, жамоасининг муваффақиятларига муносиб улуш қўшмоқда.

Рўйхатимизнинг кучли учлигини «Насаф»нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси Артур Геворкян 14 очко билан якунлаб беради. «Аждарлар» етакчиси айни пайтгача 7та тўп киритган ҳолда, шунча голга ассистентлик қилган.  

Қайдномамизнинг кейинги поғоналаридан бир хил - 13 очко тўплаган ҳолда, «Пахтакор» ва «Локомотив» клубларининг ярим ҳимоячилари - Станислав Андреев ҳамда Жасур Ҳасанов (каттаси) жой олишган. «Шерлар» хавбеги ортда қолган баҳсларда 8та гол уриб, 5та самарали узатмани амалга оширган бўлса, «темирйўлчилар» аъзосида бунинг мутлақо акси, яъни катта Жасур 5та тўп киритиб, 8та голга ассистентлик қилган.

Кези келганида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ортда қолган ўйинларда айнан Жасур Ҳасанов энг кўп голли узатмани амалга оширган.

Ўзингизга маълум, баъзи футболчилар давралар оралиғида ўз клубларини алмаштиришди. Улардан айримлари янги жамоаси ўйинига тезда киришиб кетган ҳолда, гол уриш ва самарали тўп узатишда давом этишмоқда.

Шундай ўйинчилар қаторига Мўйдин Мамазулунов («Навбаҳор»дан «Локомотив»га ўтган), Отабек Ҳайдаров («Нефтчи»ни «Қўқон-1912»га алмаштирган), Камолиддин Мурзоев («Олмалиқ»дан «Динамо» сафига қўшилган) ҳамда Сергей Георгиевни («Навбаҳор»дан «Бухоро» таркибига ўтган) мисол келтириш мумкин.    

Умуман олганда, айни пайтгача олий лигамизда 160та баҳс ўтказилиб, дарвозаларга жами 435та гол урилди (улардан олтитаси автогол).

«ГолҚпас» рўйхатимиздан жами 191 нафар футболчи ўрин олди. Уларнинг 75  нафари ҳисобида гол ҳам, самарали узатма ҳам бўлса, 85 нафари фақат тўп киритган, 31 нафари фақатгина голга ассистентлик қилган.

Қайдномамизда «Локомотив» клубидан энг кўп - 17 нафар ўйинчи қайд этилган бўлса, «Қўқон-1912»дан энг оз - 11 нафар футболчи рўйхатимиздан жой олди. Эътиборлиси, рақиблар дарвозасига 15та тўп киритган «Бухоро» вакилларида фақат биргина самарали «пас» бор, холос. Бу бухороликларнинг маҳорати кучлилигиданми ёки... Ҳар ҳолда, жорий мавсум аутсайдерининг бундай кўрсаткичи ажабланарли ҳолат.            

Голга ассистентлик қилган ўйинчилар рўйхатидан «Локомотив» посбони Маъмур Икромовнинг ҳам ўрин олганлиги эътиборга молик. Олий лига доирасидаги учрашувлардан бирида айнан Икромовнинг «пас»идан сўнг гол урилганлигини таъкидлаш жоиз.

Улуғбек УМАРОВ

20-турдан кейинги «гол+пас» рўйхати

 

Т|р.       Футболчи                                Клуби                            Гол «Пас»     Жами

1.          Игорь Сергеев                        «Пахтакор»                  14    3              17

2.          Баҳриддин Ваҳобов              «Қизилқум»                  16    0              16

3.          Артур Геворкян                     «Насаф»                       7      7              14

4-5.       Станислав Андреев              «Пахтакор»                  8      5              13

4-5.       Жасур Ҳасанов (каттаси)     «Локомотив»               5      8              13

6-7.       Санжар Шоаҳмедов              «Локомотив»               10    2              12

6-7.       Игорь Таран                           «Шўртан»                     8      4              12

8.          Шавкат Саломов                    «Олмалиқ»                   7      4              11

9.          Шаҳзодбек Нурматов            «Металлург»                8      2              10

10-11.   Шаҳбоз Эркинов                   «Навбаҳор»                 8      1              9

10-11.   Жамшид Ҳасанов                  «Машъал»                    2      7              9

12-18.   Темурхўжа Абдухолиқов     «Локомотив»               7      1              8

12-18.   Достон Ҳамдамов                  «Бунёдкор»                  6      2              8

12-18.   Улуғбек Бақоев                      «Навбаҳор»                 6      2              8

12-18.   Саиджон Абдужабборов      «Металлург»                5      3              8

12-18.   Шерзод Каримов                   «Пахтакор»                  3      5              8

12-18.   Кахи Махарадзе                     «Пахтакор»                  3      5              8

12-18.   Сато Минори                         «Бунёдкор»                  2      6              8

19-25.   Илҳом Шомуродов               «Насаф»                       7      0              7

19-25.   Марат Бикмаев                       «Локомотив»               6      1              7

19-25.   Камолиддин Мурзоев           «Олмал»|«Динамо»    5      2              7

19-25.   Акмал Холматов                    «Нефтчи»                     4      3              7

19-25.   Арслонмурод Омонов         «Олмалиқ»                   4      3              7

19-25.   Муроджон Тошматов            «Металлург»                3      4              7

19-25.   Никита Павленко                   «Олмалиқ»                   2      5              7

26-37.   Ҳумоюн Муртазоев               «Машъал»                    6      0              6

26-37.   Мўйдин Мамазулунов          «Навбаҳор»                 5      1              6

26-37.   Шоҳруҳ Гадоев                      «Насаф»                       5      1              6

26-37.   Элдор Шомуродов                «Бунёдкор»                  5      1              6

26-37.   Неманья Йованович             «Олмалиқ»                   5      1              6

26-37.   Владислав Иванов                «Машъал»                    5      1              6

26-37.   Зафар Тўраев                        «Машъал»                    5      1              6

26-37.   Отабек Ҳайдаров                   «Нефт»|«Қўқон-1912» 5      1              6

26-37.   Шокир Зуаги                           «Олмалиқ»                   4      2              6

26-37.   Сардор Рашидов                   «Бунёдкор»                  2      4              6

26-37.   Икром Алибоев                     «Локомотив»               1      5              6

26-37.   Отабек Валижонов                «Навбаҳор»                 1      5              6

 

Изоҳ: Яна 13 нафар футболчининг ҳисобида 5, 17 нафарида 4, 19 нафарида 3, 33 нафарида 2, 72 нафарида эса 1 очко бор

Манба: InterSPORT газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:38, 10.09.2015.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.