Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic нашрига таяниб, Sports.kz хабар берди.

22 ёшли ўзбекистонлик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол жароҳат олганидан кейин жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Ҳусановнинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача тузилган бўлса-да, яқин кунларда янги битим расман имзоланиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, жамоанинг Англия кубоги ва Англия лига кубогини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди. Шунингдек, у ёзда бўлиб ўтган ва Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилди.

Аввалроқ, 22 июль куни «Манчестер Сити» Фил Фоден билан шартномани 2030 йилгача, яна бир йилга узайтириш имконияти билан янгилаган эди. Шунингдек, жамоа вингери Жереми Доку ҳам 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолайди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:43, 22.07.2026.
Ўқилди: 2241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик