Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Инилеев нега ишсиз?

Баҳо:
+ | -

«Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» - бу мақол бежиз айтилмаган. Башарият ҳеч қачон муайян нарсалар қадрига етмайди. Бу каби ҳолатни футболимизда ҳам кўриш мумкин. Шахсан мен Рауф Инилеевнинг ҳамон ишсиз юрганидан таажжубдаман. Наҳотки, Рауф Талгатович бирор терма жамоамиз ёки клубни бошқаришга лойиқ бўлмаса? Ахир гап кўпни кўрган, етарли тажрибага эга мутахассис ҳақида кетяпти. Айни пайт миллий жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган кўплаб футболчиларимиз Инилеевдан сабоқ олишган, унинг қўл остида тўп суришган.

Дейлик, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Ислом Тўхтахўжаев, Александр Гейнрих... Умуман олганда , Рауф Талгатович нафақат ёшлар термаси, балки миллий жамоамизни ҳам бинойидек бошқарган эди. Қолаверса, у тузган жамоа Дохада ўтган Осиё ўйинларида чакки таассурот қолдирмаганди. Энди шундай мураббий нега ишсиз юрибди? Нима, унинг вақти ўтганми? Йўқ, менимча, Рауф Талгатовичнинг қўлидан ҳали кўп иш келади. Ахир тажриба ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди-ку. Муҳими, Инилеев ҳужумкор футбол тарафдори ҳисобланади. Хитой Тайпейи 9:0, Сингапур 7:3 ҳисобида доғда қолдирилганини бир эсланг. Унинг фао­лиятида бундай ёрқин ўйинлар жуда кўп. Бас шундай экан, лоақал бирор клубимиз Инилеевни таклиф этса, менимча, зарар қилмайди. Ҳарқалай, шундай тажрибали мутахассиснинг бўш юриши анча ғалати...

Камол Ботиров, Тошкент шаҳри.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:16, 10.09.2015.
Ўқилди: 3461 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик