Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

6:1 – ўзгаришми ёки савия?

Баҳо:
+ | -

Мана, ҳаш-паш дегунча миллий терма жамоамиз Самвел Бабаян бошчилигида икки ўйинни ўтказиб олди. Лекин шундай бўлса-да, хулосалар чиқаришга ҳали бироз эрта, бизнингча. Чунки гуруҳимиздаги ҳар икки рақиб ҳам биз учун мавҳум жамоалар сирасига кирарди. Шундай экан, ҳозирча фақат термамиз ўйинидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида сўз юритиб турган маъқул.

Бабаян бошқарувидаги илк расмий ўйин. Рақиб - Осиёда ўртамиёналар ҳам сирасига кирмайдиган Яман термаси. Аввалдан тахмин қилинганидек, таркибда ўзгаришлар бўлди. Кутилган ўзгаришлар қаторига Одил Аҳмедовнинг сардорлик даражасига муносиб кўрилгани ва Александр Гейнрихнинг яна миллий терма жамоа лагерига қайтганини киритсак бўлаверади. Очиғини айтиш керак, Аҳмедовнинг билагида сардорлик боғичининг пайдо бўлиши кўпчилик ҳамюртларимизни қувонтирди. Чунки 23 ёшида «Пахтакор»га сардорлик қила олган Одил термада ҳам шерикларини руҳлантира олишига ҳеч бир шубҳа йўқ эди. Қолаверса, биз билган Одил Аҳмедов шу даражага етишида Самвел Бабаяннинг ҳиссаси нақадар юқори эканини доим такрорлаб келган ва ўзини унинг олдида қарздордек сезса ҳам ажабмас. Шунинг учун терма жамоа бош мураббийи қисқа муддат ичида ўз фалсафаларини футболчиларга тўла сингдириш учун сардорлик масаласини айнан Одилга ишонди ва бизнингча, адашмади. Чунки мазкур устоз-шогирд анъанаси «Пахтакор»даёқ шаклланиб бўлганди. Гейнрих мисолида эса биз футболдаги «сеҳрли таёқча» тушунчаси қандай бўлишини яна бир марта кузатдик. Гарчи яманликлар савия жиҳатидан бизга ета олишмаса-да, термамизга қарши ўйинда ҳимояланиш борасида вакилларимизга сабоқ беришди. Футболда ва умуман, спортда рақиб сендан анча кучсизлигини била туриб, унга қарши чора топа олмасликдан ёмонроқ, аламлироқ ҳолат йўқ. Буни исталган спортчидан сўраб кўринг! Яманга қарши ўйинни илк дақиқаларданоқ ҳужум билан бошлаган футболчиларимиз иккинчи бўлим бошларида қаттиқ асабийлашишди (гарчи бу ташқаридан сезилмаган бўлса-да). Худди шу пайтда табиатан қувноқ, унча-мунча вазиятларга кўз юмиб кетаверадиган Гейнрих бизга керак эди ва унинг майдонга тушиши кутилган натижани берди. Минг афсус, ҳатто Сашанинг голидан кейин ҳам вакилларимиз дарвозани такроран ишғол қила билишмади. Аммо тан олиш лозим, яманликлар посбони шу куни қандайдир мўъжизалар туфайлигина бир неча бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Фикри ожизимизча, яманликлар посбони Муҳаммад Иброҳим бу ўйинни фаолиятидаги энг яхши учрашув деб баҳолайди ва эслаб юради. 

Кутилмаган ўзгаришлар сифатида эса МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА дарвозасига Лобановнинг муносиб кўрилганини кўрсатсак арзийди. МТЖнинг бош ҳарфлар билан ёзилганига эътибор бергандирсиз. Бунга сабаб бор: терма жамоа шундай бир даргоҳки, унда фақат муносибларгина тўп суриши шарт. Буни бош мураббий билмайдими? Билади, албатта. Лекин қайси омиллар эвазига Лобановнинг Нестеров ёхуд Суюновдан устун кўрилгани тушунарсиз бўлди. Тўғри, Яманга қарши ўйинда Лобанов деярли «чой пуфлаб» ўтирди ва шунинг учун унга баҳо беришнинг имкони бўлмади. Лекин Филиппинда... Филиппинда нималар бўлганини ўзингиз кўрдингиз. Терма жамоанинг асосий таркибида майдонга туширилган дарвозабон ўзини болалардек тутмаслиги лозим эди. Аслида, Лобановнинг номзодига қаршилик Яман билан бўлган ўйиндаёқ пайдо бўлганди. Лекин Самвел Вячеславович ўз ақидасидан чекинмай, уни Филиппинга қарши ўйинда ҳам асосий таркибга киритди. Киритди-ю, сезишимизча, бунга ўзи ҳам афсусланди. Ҳар ҳолда, Бабаян учун ўта муҳим бўлган дастлабки икки ўйин дарвозамизнинг «қуруқ» ҳолича ўтса, яхши бўларди. Мутахассиснинг ўзи ҳам айнан шуни ҳоҳлаганди. Аммо «ишонган тоғда кийик ётмайди» дейишганидек, Лобанов устозининг ишончини суистеъмол қилди. Тўғри, рақиб дарвозасига бешта гол урган жамоа учун ўтказиб юборилган биттагина тўп унчалик ташвишли туюлмаслиги мумкин. Лекин ўтказиб юборилган ҳар бир гол рақибга руҳий устунлик беришини инобатга олсак, «Пахтакор» кипери жарима вақтида эҳтиёткор бўлгани маъқул эди. Яхшиямки, филиппинлик операторлар бу голдан кейин дарҳол телекамералар нигоҳини Бабаянга қаратишди ва мутахассиснинг қиёфасидан маълум бўлишича, энди Александрни кейинги ўйинларда захирада кўрсак, ажабланмаймиз.

Тўхтахўжаев масаласида эҳтимол, мураббий ҳақдир. Зеро бу ўринга асосий номзод ҳисобланган Муҳаммадиевнинг ўйини мутахассис фалсафасига мос келмайдими ёки бошқа сабабми, хуллас якуний рўйхатдан Даврон Ҳошимовга жой ажратилгач, мухлисларда норозилик кучайди. Аммо худди шу ўринда ишбилармон мураббий барчани доғда қолдирди: «сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмай», Тўхтахўжаевга янги позиция ўйлаб топди. Ислом биринчи ўйинда кўплаб хатолар қилган бўлса, туғма универсаллик хислати туфайли филиппинликларга қарши учрашувда ўзидан яхши таассурот уйғотди, ҳар қалай. Бир вақтлари баримиз ишончсизлик билан қараган Вадим Абрамов ҳам Аҳмедовдек ижодкорни ҳимоя марказига қўйиб, шунга ўхшаш ҳолатни пайдо қилганди. Ёдингиздадир?!

Хуллас, янги бош мураббий икки ўйинда бизга 6:1 кўринишидаги ҳисоб ва максимал очколарни ҳадя эта олди. Лекин юқорида айтилганидек, якуний хулосалар чиқаришга ҳали озгина вақтлироқ. Шу боис, 6:1 - термамиздаги ўзгаришлар самарасими ёки рақиблар савиясининг пастлиги оқибатими, бу ҳақда бирор нарса дейиш қийин. Ҳаммаси Баҳрайнга сафардан сўнг ойдинлашади...

АББОСБЕК

Манба: "ИнтерСПОРТ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:24, 11.09.2015.
Ўқилди: 8288 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.