Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Белгиянинг «олтин» терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Кевин де Брюйненинг Англияга қайтиши футбол пайдо бўлган мамлакатдаги бельгиялик истеъдодлар сонини яна биттага кўпайтирди. Зеро туманли ўлкада тўп сураётган бельгияликлардан бемалол профессонал жамоа тузиш мумкин. Ишонмайсизми? Унда мақолани ўқиб, ўзингиз бунга гувоҳ бўлшингиз мумкин.

Дарвозабон - Тибо Куртуа («Челси»)

Куртуа 23 ёшидаёқ бутун фаолиятига етадиган совринларни йиғиб қўйишга улгурди. Ўтган мавсум премьер-лига чемпиони бўлибгина қолмай, маҳоратли Петр Чех билан рақобатда ютиб чиқди. Янги мавсумнинг илк ўйинида қизил карточкага лойиқ кўрилди ва бир пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди (бир вақтда эмас).

Ўнг қанот ҳимоячиси - Ричи де Лат («Лестер»)

Оддий бўлмаган жамоанинг энг оддий ўйинчиси. Ажабланарлиси, «Сток Сити» асосий таркибида бир марта бўлсагина майдонга тушмаган футболчини «МЮ» сотиб олганди. Ричи «Манчестер Юнайтед»да бор-йўғи 2 ўйинда майдонга тушди ва кўп вақтини бошқа клубда ижарада ўтказди. Ниҳоят, «Лестер» футболчисига айланди ва «тулкилар» таркибида ўйин амалиётига эга бўлиб келмоқда. Ўтган мавсум бельгиялик футболчи асосий таркибда майдонга тушаётганди, лекин, янги йилдан кейин яна захира ўриндиғига қайтди. Ричи Бельгия термаси либосида охирги марта 2009 йил 2 та ўйинда майдонга тушган. Биз эса Де Латда ушбу статистика яхшиланишини кутиб қоламиз.

Марказий ҳимоячи – Тоби Алдервейрелд («Тоттенхэм»)

Алдервейрелд термада ўнг қанот, «Тоттенхэм»да охирги вақтлар марказий ҳимоячи вазифасини бажариб келяпти. Ҳатто ўтган мавсум «Саутгемптон» таркибида ярим ҳимоячи сифатида ҳам фаолият кўрсатди. «Тоттенхэм» жорий мавсум Тобини айнан марказий ҳимоячи вазифасини бажарадиган футболчи сифатида харид қилди.

Марказий ҳимоячи – Венсан Компани («Манчестер Сити»)

Ҳозирги «Манчестер Сити» сардори ва рамзи ҳисобланган Компани жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бири саналади. Ўтган мавсумни омадсиз ўтказган бўлса-да жорий мавсумда 2 клуб дарвозасини ишғол этди. Улар қаторида Англиянинг амалдаги чемпиони-Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳам борлиги эътиборли ҳолат.

Чап қанот ҳимоячиси - Ян Вертонген («Тоттенхэм»)

Вертонген клубда ҳам, термада ҳам ўзи хуш кўрмаган чап қанот ҳимоячиси вазифасида ҳаракатланаётганди. Сардорлик боғичини баъзи бир вақтлар тақиб турадиган ҳимоячи ҳозирда «Тоттенхэм»нинг марказий ҳимоя ва қанот чизиғида ҳаракатланяпти. Клуб мухлислари қалбида бу каби илиқ таасуротлар қолдираётган футболчини, келаси мавсумдан бошқа жамоа либосида кўрсак ажабланмасдик. Чунки Вертонгенга чўнтаги тўла харидорлар етарлича таклифлар билан чиқишяпти.

Марказий ярим ҳимоячи – Мусса Дембеле («Тоттенхэм»)

Куч, техника, тиришқоқликни ўзида мужассам этган бельгиялик футболчи ҳар бир рақибдан осонлик билан ўтишга қодир. Дембеле кўп гол киритмаса-да жамоадошларига қулай вазиятларда тўпни ошира олади. Мусса ўтган мавсум АПЛда атиги 1та гол урди ва 2 марта ассистентлик ишини бажарди. Дембеле Англияга қачонлардир ҳужумчи амплуасида ташриф буюрган, бироқ вақтлар ўтгач унинг майдондаги ўрни алмашиб кетди. Жорий мавсумни ўнг қанот ярим ҳимоясида бошлаган футболчидан фақатгина ажойиб ўйинлар кутамиз.

Марказий ярим ҳимоячи – Маруан Феллайни («Манчестер Юнайтед»)

Мураккаб ва қарама-қарши ҳусусиятга эга футболчи. «Эвертон»да порлади, ноқулай вазиятда «МЮ»га ўтди ҳамда Мойес муваффақиятсизлигида айбланган инсонга айланди. Узоқ вақт давомида Ван Гаал тузган юлдузли таркибга бегона бўлиб келди. Бироқ, Маруан кутилмаганда мазкур таркибда ўз ўрни борлигини исботлади, лекин ўтган мавсумнинг охирги учрашувида қизил карточка олиб майдондан четлаштирилди. «Манчестер Юнайтед» мухлислари жорий мавсумда бельгиялик ўзига билдириладиган ишончни оқлашига ишонишмоқда. Аммо, унинг жамоадаги ўрни аллақачон банд этиб бўлинган-ку. «МЮ» таркибига яхшилаб назар ташсак марказий ярим ҳимоячи вазифасини бажарадиган футболчилар керагидан ортиқ эканлигига гувоҳ бўласиз.

Ҳужумкор ўнг қанот ярим ҳимоячиси – Кевин Миральяс («Эвертон»)

Миральяс 2013 йил мавсумини жуда ҳам ажойиб якунлади. Муваффақиятли мавсумдан кейин кўпчилик мутахассислар футболчини топ клубдан жой олишини тахмин қилишганди. Бироқ, «Эвертон» Кевинга ўхшаш яна бир бельгиялик футболчини топишда қийналишини сезди чоғи уни бошқа клубга шунчаки қўйиб юбормади. Миральяснинг жорий мавсум ўз олдига қўйган мақсади улкан: зеро, жамоа асосий таркибига қайтиб, ўз ўрнини янада мустахкамлаб олса, бундан фақатгина унинг ўзи фойда олиши мумкин ҳолос.

Ҳужумкор марказий ярим ҳимоячи – Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)

Жуда ҳам шов-шувли ва қиммат нархда АПЛга қайтган Кевин бунга қадар Англия майдонларида деярли кўринмаганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи «Челси» таркибида кутилганидек ўйнаб кетарди. Лекин, асосий таркиб футболчилари Азар, Мата, Виллиан рақобатига сабри дош бермади. Натижада, камтарона «Вольфсбург»га бориб қўшилди. Немис клубини ЕЧЛ турнирида қатнашиши учун етарлича ҳиссасини қўшган Брюйне ортда қолган мавсумда бундеслиганинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. АПЛга эса рекорд сумма ҳисобига қайтди (70 млн. евро). Моуриньонинг сўзларига кўра, Брюйнега рақобатлашиш ёқмайди ва ўзи истаган пайтда майдонга тушишни ҳуш кўрар экан.

Ҳужумкор чап қанот ярим ҳимоячиси – Эден Азар («Челси»)

АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, кўпчилик футбол мутахассисларининг фикрига кўра, жаҳонда Роналду ва Мессидан кейинги ўринда турадиган Азар Бельгия термаси билан қандайдир турнирда юқори ўринни банд этишини интизорлик билан кутиб қоламиз.

Ҳужумчи - Кристиан Бентеке («Ливерпуль»)

Бентеке ёки Лукаку? Албатта, мураккаб танлов. Бугуннинг статистикаларига назар ташласак, биринчи вариант кўпчиликка ёқиб тушиши табиий ҳолат.

Бентеке фаолияти ҳозирда яққол юқорига қараб ўсмоқда, Кристиан эндигина орзусидаги жамоадан қўним топди ва дебют ўйинида гол киритишга муваффақ бўлди, «Арсенал» ҳимоячиларига етарлича ҳавф туғдирди, бироқ «Вест Хэм»га қарши...

Sports.ru - Акмал Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 00:24, 12.09.2015.
Ўқилди: 4008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.