Кириш Регистрация

Ямаль мухлислари учун хушхабар!

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямаль жароҳатидан тикланиш жараёни ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

The Touchline нашри тарқатган хабарга кўра, Ямалнинг тикланиш жараёни кутилганидан анча яхши кетмоқда. Футболчи белгиланган тартибга қатъий амал қилмоқда ва машғулотларни умуман қолдирмаяпти. Дастлаб у фақат Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турига келибгина сафга қайта олиши тахмин қилинган эди, бироқ ҳозирда унинг турнир бошланишигача тўлиқ соғайиб улгуриш эҳтимоли бор.

18 ёшли ҳужумчи апрель ойида «Сельта»га қарши ўйинда жароҳат олган эди. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан бирга «H» гуруҳидан жой олган.

Киритилди: 14:23, 16.05.2026.
Ўқилди: 2185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик