Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Нейсмит "Челси"ни мағлуб этди!

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг ўтган мавсумида чемпион бўлган "Челси" жамоаси янги мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинларини давом эттирмоқда.

Бугун "Эвертон" ва "Челси" ўйини орқали АПЛнинг бешинчи турига старт берилди. Бу ўйинда Жозе Моуриньо шогирдлари 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Аввалига 9-дақиқада мезбонлар сафида Бешич жароҳат олди ва мажбурий ўзгариш амалга оширилиб, унинг ўрнига фахрий ҳужумчи Нейсмит майдонга туширилди. Айнан шу футболчи "Челси" дарвозасига урилган уч голга муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида жавоб тўпи эса Матич томонидан 36 дақиқада киритилди.

Бу мағлубиятдан кейин "Челси" 4 очко билан 14-ўринда қолмоқда. Тур якунларига кўра, жамоа янада қуйига шўнғиши мумкин.

"Эвертон" эса бу ғалабадан кейин 8 очко билан ҳозирча бешинчи ўринга кўтарилди.

"Челси" кейинги турда ўз майдонида Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Арсенал" билан ўйнайди. "Эвертон" эса "Суонси" майдонига сафар қилади. Ҳар 2 ўйин ҳам 19 сентябрь куни ўтказилади.

Англия чемпионати. 5-тур

Эвертон – Челси 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 17 Нейсмит, 2:0 – 22 Нейсмит, 2:1 – 36 Матич, 3:1 – 82 Нейсмит.
Эвертон – Ховард, Стоунз, Гэллоуэй, Коулмэн (Фунес Мори, 77), Джагелка, Бэрри, Бешич (Нейсмит, 9), Баркли, Маккарти, Лукаку, Коне (Леннон, 72).
Челси – Бегович, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Оби Микел (Кенеди, 55), Матич, Фабрегас (Виллиан, 74), Педро (Фалькао, 70), Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Гэллоуэй (65), Стоунз (87), Аспиликуэта (88), Диего Коста (90).

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:36, 12.09.2015.
Ўқилди: 4213 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик