Кириш Регистрация

«Манчестер Сити»нинг юлдуз марказий ҳимоячиси «Реал Мадрид»га ўтишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Португалия миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда El Debate журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришга қарор қилган. Аввалроқ «қироллик клуби»нинг португалиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

29 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида португалиялик ўйинчи 26 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 12:09, 28.05.2026.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик