Кириш Регистрация

"Спорт" ТВ ҳозиргача ЕЧЛ ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани йўқ

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Халқаро алоқалар бўлимининг 2015/16 йилги Европа Чемпионлар Лигаси ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича олиб бораётган музокаралари ҳозиргача ўз самарасини бермади. Бу ҳақида daryo.uz хабар тарқатди.

Халқаро алоқалар бўлими телетрансляциялар ҳуқуқини қўлга киритиш учун узоқ вақт музокаралар олиб борди. «Спорт» телеканали УЕФА ЧЛ ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини мусобақа бошланишига бир кун қолганда ҳам қўлга киритиши мумкинлиги хабар қилинганди. Аммо эртага, 15 сентябрь куни Европа Чемпионлар Лигаси ўйинлари «Спорт» орқали кўрсатилмайди.

Халқаро алоқалар бўлимидагиларнинг «Дарё»га маълум қилишича, агар ЕЧЛ ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқи қўлга киритиладиган бўлса, бу ҳақда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг расмий сайти орқали хабар берилади.

Эслатиб ўтамиз, UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан-тўғри трансляция қилиш ҳуқуқини берувчи лицензион пакетни харид қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:50, 14.09.2015.
Ўқилди: 5070 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик