Кириш Регистрация

“Бунёдкор” – “Пахтакор”. Видеопревью

Баҳо:
+ | -

16 сентябрь куни мамлакат кубоги ярим финали жавоб учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади.

Бунгача кубок доирасида Тошкентнинг икки гранд клуби бир-бирлари билан олти маротаба рўбарў келишган. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” ҳисобида учта ғалаба бор “Пахтакор” эса иккита ўйинда ғолиб чиққан. Битта баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 10:6, “қалдирғочлар” фойдасига.

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари кубок доирасида биринчи бор 2007 йили финалда куч синашишган. Ўзбек футболи тарихида “лой жанги” номи билан эсда қолган ушбу баҳсда пенальтилар сериясида “пахтакорчилар” ғалаба қозонишганди. Орадан бир йил ўтиб, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” яна кубок финалида учрашишди. Бу сафар “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишди. 2009 йилда ҳам ҳал қилувчи финал бу икки жамоа ўртаси ўтди. Кетма-кет учинчи финалда “шерлар” 1:0 ҳисобида устун келишди. Шундан кейин 2012 йилги кубок баҳсларининг ярим финали яна принцпиал рақибларни учраштирди. “Жар”даги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Пахтакор” майдонида кечган жавоб учрашувида “Бунёдкор” ғалаба қозона олди – 3:1. Жорий йилги мамлакат кубоги ярим финалида ҳам мухлислар “қалдирғочлар ва “шерлар” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишмоқда. “Пахтакор” стадионида ўтган биринчи ўйинда Сергей Лушчан шогирдлари 3:2 ҳисобида ғолиб чиқишди.

“Бунёдкор” мезбонлигидаги ўтадиган жавоб баҳси 16 сентябрь, чоршанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади. Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги пойтахтлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Учрашувни “Пахтакор” ҳимоячиси Даврон Хошимов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Қуйидаги ҳаволаларда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоаларининг кубок доирасидаги ўзаро ўйинларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин

 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:50, 14.09.2015.
Ўқилди: 4742 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик