“Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси, айни вақтда Қатарнинг “Ас-Садд” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Хави Эрнандес келгусида ўзини мураббийликда синаб кўриш ниятида.
“Мураббийлик осон эмас. Сен 25 ўйинчи ҳақида ўйлашинг, уларни руҳлантира олишинг ва яхшигина психолог бўлишинг зарур. Мен бу ишга Қатарда ҳозирлик кўряпман.
Футболчи бўлсанг майдонга шунчаки чиқасан ва ўйнайсан. Мураббий эса кўп нарсаларни билиши шарт. Мени бу иш ўзига жалб қиляпти. Бу вазифа мендан кўп нарса талаб қилишини тушуниб турибман. Мен бунга тайёр туришим лозим.
Эҳтимол, спорт директори сифатида жамоага кўпроқ фойда келтирарман. Аммо ҳозирча аниқ гап айтишга эрта. Айни вақтда эса ўзимнинг ишимни фақат майдонда кўряпман”, - дея Championat.com Marca нашрига таяниб Хавининг сўзларини келтиради.