Кириш Регистрация

Ўзбекистон Кубоги ярим финали превьюси: "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Баҳо:
+ | -

16 сентябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб баҳсида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

 

Дастлабки ўйинда "Бунёдкор" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу сабабли жамоамизни икки ва ундан кўп кўп фарқли ғалаба ёки 3:2дан каттароқ бир тўп фарқли муваффақият финалга олиб чиқади.

Бундан олдин жамоалар Кубокда 3 бор финалда ва бир бор ярим финалда тўқнаш келганлар. Финаллардан 2тасида жамоамиз устун келган. Бир финал ва ярим финалда рақиб кучлироқ чиққан. Бу сафар финал учун кураш кескин кечишига шубҳа йўқ.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви 16 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Жавоб баҳсини ҳам биринчи учрашувни бошқарган Виктор Серазитдинов бошқаради.

Жамоамиз мухлисларини муҳим ўйинда футболчиларни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.

 

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Олим Абдувасилов (Тошкент), Вадим Агишев (Тошкент).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 14:10, 15.09.2015.
Ўқилди: 4541 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик