Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоаларининг халқаро мусобақаларга тайёргарлик жараёни юқори савияда ўтиши учун Ўзбекистон кубоги – 2015 финал ўйини ўтказиладиган вақт ўзгартирилди, деб хабар бермоқда ЎзПФЛ расмий сайти.
Финал учрашуви 24-ноябрдан 13-октябргача кўчирилди ва Жиззах шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, финал ўйинида Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари ғолиблик учун куч синашишади.