Кириш Регистрация

«Бунёдкор» ва Зико афсонаси (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -

Олдинлари хоккей ўйналадиган мавсумларда футбол ҳақида янгилик у ёқда турсин оддий латифа ҳам эшитмасдик. Энди эса хоккей деган ўйин борлигини кўпчилик унутиб қўйган бўлса ажабмас. Ҳафта янгиликларга лиммо-лим бўлди. Айниқса, афсонавий Зико янги афсонага замин яратди. “Бунёдкор”ни ОЧЛ финалига олиб чиқишни ваъда берган бразилиялик мураббий ЦСКАни УЕФА кубоги финалига олиб чиқишни маъқул кўрди.

Сентябр ойи, Зико “Бунёдкор”га келган пайт!

Зико: — Ҳа, жаноб!
Мухбир: — Янги жамоа муборак! Бахтлимисиз?
Зико: —  Албатта.
Мухбир: — Бу жамоага катта сумма учун келдингизми?
Зико: — Йўқ, бу гапни бошқа айтманг.
Мухбир: — Ушбу клуб билан катта ғалабаларга эришса бўладими?
Зико: — Билмадим. Кўрамиз.
Мухбир: — Хориждан мураббий олиб келишларига қандай қарайсиз?
Зико: — Тўғри қилишади, ётиб қолгунча отиб қол.
Мухбир: — Баъзи мураббийлар яхши таклиф тушса шартномани ҳам бузишади.
Зико: — Мен ундай мураббийлардан эмасман.
Мухбир: — Сизга ишонса бўладими?
Зико: — Ҳа, жаноб.

Январ ойи, энди ушбу суҳбатни пастдан тепага қараб ўқинг.

Ҳамза Ёқубов
Ушбу мақола 2009 йили “Чемпион” газетасида чоп этилган.

Манба: gol.uz
Киритилди: 21:33, 17.09.2015.
Ўқилди: 5546 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик