Бугун ёшлар лигаси доирасида навбатдаги 22-тур учрашувларига старт берилди. Турни Муборакда "Машъал" ва "Сўғдиёна" ёшлари бошлаб берди.
Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган майдон эгаларини буни ҳисобда ҳам кўрсатди. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқалигида Абдулла Набиев иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади. 12 дақиқада бурчакдан киритилган тўпни кутилмаганда майдон эгалари ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан беш дақиқа ўтиб Илёсов бошлаб берган тўпни тезкорлик билан Марадона Сафаров ўзига бўйсундирди ва дарвозани ишғол этди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳам ҳужумкор ўтказди. Айниқса захирадан майдонга тушган ёшлар ўйинни кучайтира олди. Икки бор бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 80 дақиқада Искандар Шайқулов дарвозага якунловчи тўпни киритди ва якуний кўринишни таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз очколари 41 тага етди ва турнир жадвалида учинчи поғонани сақлаб қолди.
Энди Саттаров шогирдлари навбатдаги турни сафарда "Бухоро"га қарши 24 сентябрь куни ўтказади.
Ёшлар лигаси, 22-тур
"Машъал" - "Сўғдиёна" 3:0
Голлар: 1-0 Алишер Исломов (авт), 2-0 Марадона Сафаров (18), 3-0 Искандар Шайқулов (80).
Ҳакамлар: Жасур Мухторов (Тошкент), Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Равшан Абдувоҳидов (барчаси Қарши).
Назоратчи: А.В. Попов (Тошкент)
"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 16.Искандар Шайқулов (49.Нажмиддин Қувончиев 80), 27.Сирожиддин Раҳматуллаев, 28.Марадона Сафаров, 29.Сардор Абдураимов (c), 32.Аббос Омонов (4.Шоҳжаҳон Қиличев 46), 36.Абдулла Набиев (48.Бакир Муртозаев 66), 39.Ихтиёр Тошпўлатов (47.Муҳриддин Ризвонов 75), 43.Сирожиддин Аллаев, 44.Шерзод Файзиев (40.Азиз Файзиев 46), 45.Шаҳзод Шайманов (46.Жасур Бобоев 46).
"Сўғдиёна": 12.Ширинбой Абдуллаев (c), 3.Асилжон Бегимқулов, 4.Жасур Ўринов, 5.Алишер Исломов, 7.Санжар Рихсибоев, 8.Сирож Мелиев, 9.Баҳодир Қосимов, 11.Нодирбек Ибрагимов, 18.Бобир Қосимов, 19.Иззат Абдуллаев, 20.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захирадан майдонга тушганлар: 31.Азамат Со'лтонов, 2.Шаҳзод Тоғаев, 13.Асил Орипов, 14.Шоҳруҳ Акбаров, 15.Достон Орипов, 17.Саҳоб Рашидов, 21.Ал-Саламу Азатов.
"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда [3732]
Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди [3375]
Хаби Алонсо: "У "Реал" мураббийи бўлиши мумкин" [2603]
«Реал» француз футболчисини 100 миллион еврога қўйиб юборишга қарор қилди [2387]
Қишда "Сити"дан кетиши мумкин бўлган 3 нафар футболчи рўйхати маълум бўлди [2121]
Салоҳ учун 114 миллион евро сарфлашга тайёр жамоалар бор [1900]
Туркия Суперлигаси. "Самсунспор" - "Башакшеҳир" - 0:2 (видеошарҳ) [1868]
Винисиус «Реал» футболчиларига ўз ўйинидаги пасайиш сабабини айтди [1801]
"Хаби, қол": "Барселона" фанатлари "Реал" мураббийини "қўллаб-қувватлади" [1558]
Винисиус "Реал"га ўзининг муваффақиятсиз ўйини сабабини тушунтирди [1508]













