Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Компани жароҳати боис «Манчестер Сити»нинг камида иккита учрашувида майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Венсан Компания жароҳати боис жамоасининг яқин иккита ўйинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда бош мураббий Мануэль Пеллегрини «Вест Ҳэм»га қарши учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

«Компани учрашувга тайёр эмас. Шунингдек Сабалета, Клиши ва Делф билан ҳам вазият худди шундай».

«Компани оёқ мушаклари жароҳатланган. У «Вест Ҳэм» ва «Сандерленд»га қарши учрашувларда майдонга туша олмайди. «Тоттенҳэм»га қарши учрашувгача тайёр бўладими-йўқми, буни ўша пайти кўрамиз».

«Сабалете эса яна бир ҳафтача жисмоний тайёргарлик бўйича шифокор билан ишлаши керак. Кейин у бутунлай машғулотларга киришиши мумкин бўлади. Ўйлашимча, ой охирига келиб унда ҳаммаси жойида бўлади».

Насри охирги учрашувда қаттиқ зарба қабул қилиб олди. Эртанги учрашувга у тўлиқ тайёр бўла олмайди. Агуэро эса бутунлай тикланди. У учрашувда майдонга тушишга тўлиқ тайёр», – дея чилилик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради «Манчестер Сити» расмий твиттери

Манба: Kun.uz
Киритилди: 19:33, 18.09.2015.
Ўқилди: 1957 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.