Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиeв иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.
"Бугунги баҳс нурсиз дуранг билан якунланди дейман. Биз учун ярим очко ҳам, бир очко ҳам олтинга тенг. Жамоамиз бугун ҳимояга ётиб олиб ҳаракат қилмади. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда қарши ҳужумлардан фойдаланиш вазифаси қўйилган эди. Биринчи вазифа баржарилди бироқ иккинчисини уддалай олмадик. Бу олдинга учрашувларда ҳам сезилган эди. "Машъал" жамоамизни жуда яхши ўрганиб чиққан экан. Шу боис бошқа ўйинларга қараганда имкониятимиз жуда кам бўлди. Голга яқин учта вазиятни содир этдик. Футболчиларга совуққонлик етишмади. Дуранг ҳозирча биз учун қониқарли натижа. Ҳолатимиз шуни талаб этади" , - дейди Даврон Файзиeв.
"Нефтчи" билан ўйинда аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Мухлисларимиз охиригача ишонмоқда ва бу ишончни оқламоқчимиз. Уйдаги мағлубият алами сезилди. Бугун қайси жамоа битта тўп киритганда шу жамоа якунда ғалаба қозонар эди. Жамоамизга яққол етакчи етишмаяпди. Йигитларга бугун кўрсатган ўйини учун раҳмат"
"Ҳозир бизга ҳеч бир рақибнинг номини ва қаерда ўйнашимизни қизиғи йўқ. Европани гранди келадими ? "Пахтакор"ми? "Бунёдкор"ми номига эътибор қаратмаймиз. Ҳар бир очко учун боримизни берамиз ва охиригача курашамиз. Музаффаров ўтган ўйинда қўлини синдириб олган ва октябр ойларини бошида қайтади деб умид қиламан. Клецковни эса қайнонаси вафот этгани боис бугун учрашувда иштирок эта олмади. Хайрият Рашидов охиригача ўйнаб бера олди. Ҳар бир мураббийни дунёқараши бор. Баҳодиров жиззахлик футболчи ва "Машъал" академиясида ўқиган. "Машъал" мураббийларини кўнгли тўлмаган бўлса биз уни ўйинидан қониқмоқдамиз"
"Ўзбекистонда ҳужумчини ўзи муаммо бўлса нега бизда бўлмаслиги керак. Биз ўйнаганда ҳар бир жамоани етакчиси ҳужумчи эди. Ҳозир ҳеч бир жамоада ҳужумчилар етакчи эмас. Ўзбекистон кубогининг финали Жиззахдан бўлишидан бошим кўкка етди. "Насаф" ҳаётимни бир қисмидир".
Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [8520]
Абдуқодир Ҳусановнинг “Эвертон”га қарши муҳим ўйиндаги ҳаракатлари қандай баҳоланди? [4152]
«Сити» футболчиси «Барселона»га таклиф қилинди [3501]
«Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг қолган ўйинлари тақвими қандай? [2550]
"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [2544]
Мбаппе «Реал»дан кетиши мумкин - Тафсилотлар [2454]
Гвардиола АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди [2293]
АПЛлигаси. «Манчестер Сити» сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди (видеошарҳ) [1878]













