Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия 2-1 Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – “Бунёдкор” 0:1

Баҳо:
+ | -

Ёшлари лигаси доирасидаги “Нефтчи” – “Бунёдкор” қарама-қаршилиги қизиқарли курашларга бой бўлди.

Учрашувни ҳар иккала жамоа ҳужумкорлик билан бошлади. Айниқса ёшлар лигаси баҳсларида ғолиб чиқиш учун кураш олиб бораётган бунёдкорчилар кетма-кет ҳужумлар ташкил этишиб, Сергей Смородин қўриқлаган дарвоза яқинида бир неча хавфли вазиятлар яратишди. Ўз навбатида мезбонлар ҳам ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтариб туришди. Бироқ дарвозага сўнги зарбаларни йўллашда футболчиларга аниқлик етишмади. Аксарият ҳолларда эса ҳар иккала жамоа посбонларининг маҳоратлари муқаррар голлардан сақлаб турди. Хатто жамоаларнинг киритган биттадан голи қанот ҳакамлари томонидан инобатга олинмаганлигини таъкидлаш жоиз.

Стадионга йиғилганлар учрашув 0:0 ҳисобида якунланса керак, деб туришган бир пайтда Жавоҳир Эсонқулов ёш “қалдирғочлар”га уч очко келтирган голга муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалардан ўтиб бораётганида бурчак зарбасидан оширилган тўпни Эсонқулов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари ўз ҳисобларига навбатдаги муҳим уч очкони ёздириб қўйишди.

Ёшлар лигаси, 22-тур
“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
Гол: Жавоҳир Эсонқулов 90+1
“Нефтчи”: 1.Сергей Смородин, 3.Сардор Кулматов, 7.Ризо Айвазов, 8.Дониёржон Фозилов, 15.Зокиржон Нурматов (С), 23.Аббосбек Махсталиев, 25.Анваржон Аминжонов, 29.Муслим Қурбонов, 30.Тохир Каримов, 40.Отабек Исроилов, 77.Ислом Тошпўлатов
Захирадан майдонга тушганлар: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Жаҳонгир Қурбонов, 5.Омон Каримов, 10.Хуршид Асқаралиев, 11.Ҳаёт Ёқубов, 17.Сарваржон Абдуллаев, 20.Таваккалжон Абдураҳмонов
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев (С), 7.Нодир Мавлонов, 14.Вячеслав Пурак, 15.Эргаш Исмоилов, 18.Шаҳзод Абдураҳмонов, 21.Фарҳод Намозов, 28.Хуршид Ғиёсов, 30.Сардор Азимов, 44.Миржамол Қосимов, 54.Босит Раҳимов, 59.Жавоҳир Қаҳрамонов
Захирадан майдонга тушганлар: 4.Жаҳонгир Хўжамов, 10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 11.Владислав Нуриев, 23.Георгий Погосов, 33.Жавоҳир Эсонқулов
Ҳакамлар: А.Рубаков (Тошкент), Ш.Аъзамов (Фарғона), Д.Кўрчиев (Фарғона), С.Раҳмонов (Фарғона)
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент)
19 сентябрь. Фарғона. “Қиргули” стадиони.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:15, 19.09.2015.
Ўқилди: 2521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.