Эртага жамоамиз Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 8-тур доирасида “Обод” меҳмони бўлади.
Мазкур рақиблар Ўзбекистон Биринчилигида илк бор ўтган мавсум тўқнаш келишган. Мавсумнинг 1-босқич, 2-турида “Обод” стадионида бўлиб ўтган бўлиб ўтган беллашув анча қизиқарли кечиб, ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган.
Бу сафарги беллашув ҳам қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Зеро, ҳар иккала жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Қолаверса, айни вақтда очколар сони тенг – 44тадан. Табиийки, эртангги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим аҳамият касб этади.
2014 ЙИЛ
1-босқич. 2-тур
ОБОД – ОҚ-ТЕПА – 2:1 (1:0)
6 апрель. Тошкент. “Обод” стадиони. 155 томошабин.
Бош ҳакам: Игорь Худойдотов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Ришат Нугманов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро).
“Обод”: Бекзод Омонмуродов, Мирзоҳид Мирсаидов (Линар Габдурафиков, 66), Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳасанов, Камолиддин Тожибоев, Билолхон Тошмирзаев, Умид Боқиев (Умид Матмусаев, 63), Расул Шуҳратов (Дилшод Умархонов, 70), Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров, Шерзод Жалилов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Никита Свиридов (Шоҳруҳ Пирназаров, 79), Нодир Саъдуллаев, Темур Турдиев, Сергей Прохоров (Саиджон Топилов, 52), Нодир Тешабоев (Сергей Рекун, 46), Зафар Қорақулов, Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов, Хуршид Йўлдошев Набижонович.
Голлар: Дониёр Ҳасанов, 16 – 1:0. Алишер Шоғуломов, 57-пенальтидан – 1:1. Никита Свиридов, 67-ўз дарвозасига – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Маъруф Аҳмаджонов, 59. Нодир Саъдуллаев, 72. Сергей Рекун, 82. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 90+3.
ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015
ОБОД – ОҚ-ТЕПА
21 сентябрь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 16:30
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Давронбек Акмалов (Тошкент), Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).