Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Рустам Ашурматов: «Лушаннинг ёшларга имконияти фойда бермоқда»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» ўйини зерикарли ўтди. Эътиборлиси, мазкур баҳсда мезбонлар  қийинчилик билан ғалаба нашидасини суришди. Иккинчи даврага келиб, Лушан бир қатор ёшларга имконият яратмоқда. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида жаҳон чемпионатида тўп сурган ҳимоячи Рус­тамбек Ашурматов ҳам «Бунёдкор»нинг асосий жамоасида майдонга туша бошлади. Сергей Иванович уни муҳим ўйинларда синаяпти. «Металлург» билан бўлиб ўтган баҳсдан сўнг Ашурматов билан боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик.

- «Металлург»га қарши баҳс осон кечмади. «Бунёдкор» 74-дақиқага келибгина тўп киритди. Ўйин қизиқ­арли ўтмади. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Очиғини айтсам, «Металлург» бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйинни кузатган бўлсангиз, иккала жамоа ҳам ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Ким гол урса, ғалаба ўша клубга насиб этиши тобора ойдинлашди. Омад эса биз томонда бўлди, ғалаба тўпини киритдик. Асосийси, уч очколи бўлдик.  Биласиз, бек- ободликлар чемпионатда ҳар қандай жамоага етарлича қаршилик кўрсатишни уддалайдиган жамоалар тоифасидан. Буни сўнгги ўйин ҳам исботлади. Қолаверса, тўп киритиш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Хайриятки, ушбу ҳолатларда рақиб жамоа футболчиларига омад етишмади.

- Ғалаба қозонилди, аммо ўйин сифати...

- Турдан-турга ўйинимизни кучайтириб боряпмиз. Футболда олдиндан бирор нима дейиш қийин. Кўриб турганингиздек, жамоамиз ҳали ёш. Услубимизни кучайтириб, ўзимиз кутган даражага чиқишга ҳаракат қиляпмиз.

- Рустам Мирсодиқов жамоасида доимо яхши футболчилар тўп суришган. Хусусан, Шоҳназар Норбеков «Бунёдкор» ҳимоячиларини кўп маротаба саросимага сол­ганлигини кузатдик. Бу футболчи ҳақида нималарни айта оласиз?

- Норбековни аввалдан танийман. Олимпия терма жамоаси йиғинларида бирга шуғулланганмиз. У ажо-йиб дриблинг, техника ва тезликка эга ҳужумчилар сирасига киради. Чиндан ҳам, айрим ҳолатларда Норбеков анчагина қийинчиликларни келтириб чиқарди.

- Иккинчи даврада Сергей Иванович сизга асосий таркибдан жой ажратмоқда. Бу қўшимча куч бағишлаётгандир?

- Аввало, футболчида ишонч бўлмаса қийин. Бош мураббий ҳар бир шогирдига ишониб, асосий жамоадан жой беряпти. Унинг ишончини оқлаш эса ўз қўлимизда. Дастлабки ўйинларда менда бироз ҳаяжон сезилди. Чунки асосий жамоа билан расмий ўйинда тўп сураётгандим. Аста-секин ўзимга бўлган ишонч ортиб бораётганлигини ҳис қила бошладим. «Бунёдкор»дек жамоанинг асосий таркибига кириш осон эмас. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш лозим. Сергей Лушан ўйинларимни диққат билан кузатиб, ҳар бир ҳаракатимни назорат қилаётганлигини билардим. Асосий таркибдан жой олиш, ўз қўлимда эканлигини унутмаган ҳолда, машғулотларда фаол бўлишга уриндим.

- Ҳимояда тажрибали футболчилар тўп суришади. Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов, Акмал Шораҳмедов, Иван Милошевич . Улар сизга майдонда ёрдам беришяптими?

- Албатта. Хайрулла Каримов мураббийимиз ҳам ҳисобланади. У майдонда бўлганимда маслаҳатларини аямайди. Хатоларимни тушунтиради. Қолганлар ҳам ўзларининг фикрларини айтишади. Чунки бу ёшлар учун муҳим. Тажрибали ўйинчиларнинг ҳаракатларини кузата туриб, улардан ибрат оламиз. Шу жиҳатдан жамоамизда барчаси силлиқ кетмоқда.

- Олий лигада тўп суриш орқали ўзингизга бўлган ишонч ортяптими?

- Бу борада гап бўлиши мумкин эмас. Профессионал футболчилар билан бир сафда ўйнашнинг гашти ўзгача. Шу йўсинда давом этсак, ўсишга эриша оламиз. Лушан ёшларга мана шундай имкониятларни тақдим қилаётганидан хурсандмиз.

- «Бунёдкор»нинг чемпионлик учун курашдаги имкониятлари жуда пасайди. Шундан келиб чиқиб, клуб ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Асосан ўйинларга катта эътибор қаратамиз. Айни пайтда 4-ўриндамиз. Мавсум поёнига қадар ғалабали серияни давом эттирсак, ҳолатимизни анча яхшилаб олишга умид қилиш мумкин. Асосийси, курашишда давом этишимиз лозим. Қолганини вақт кўрсатади. Жамоамиз келгуси йилги Осиё Чемпионлар Лигасига бериладиган йўлланма учун курашмоқда.

ДИЛШОДБЕК суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 21.09.2015.
Ўқилди: 3085 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.