Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

7 ойдан буён маош олмаган “Орол” футболчилари ютқазишда давом этишади

Баҳо:
+ | -

Биринчи лиганинг 2-босқичидан ўрин олган 8-турда Нукуснинг “Орол” жамоаси ўз майдонида “Ёзвон Лочинлари” клубини қабул қилди.

“Орол” иккинчи босқичнинг 7 та ўйинидан 6 тасида имкониятни бой берган эди. Бу сафар ҳам Нукусликлар майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди.

Маълум бўлишича “Орол” футболчилари мавсум бошидан буён маош олишмаган. Шундоқ ҳам футболчилар катта маош олишмайди. Энг кўпи 700 минг сўм, энг ками эса 200 минг сўм маошга кўниб тўп тепмоқда. Ойлик берилмаганидан сўнг футболчилардаги иштиёқ ҳам тобора йўқолиб бормоқда. Бунинг устига таркибда футболчилар ҳам етарли эмас. Клуб охирги 2 сафар ўйинига 11 та ўйинчи билан бориб келди. Ўз майдонидаги ўйинларда ҳам зўрға 14 ўйинчи жам бўлмоқда. Ахвол кундан кунга ёмонлашиб бораётган паллада, яхши натижадан умид қилиш ҳам қийин.

Энди учрашув шарҳига тўхталиб ўтсак.

Учрашувда мезбонлар тўлиқ устунликка эришишди. Фақат бу натижада ўз аксини топмади. Дастлабки дақиқаларда “Орол” футболчилари учта қулай имкониятни йўққа чиқаришди. “Сен урмасанг сенга уришади” деб номланган футболнинг ёзилмаган қонуни бу сафар ҳам ўзини кўрсатди. Махтралиев 22 дақиқада дарвозабон билан бирга бирга вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар яна ҳужумлар “ёмғирини” ёғдиришди. Нурлибек Таласбаев ва Ислам Сейтназаровларда гол уриш имконият бўлди. Бироқ тўп деганлари дарвозага киришни истамаса қийин экан.

Биринчи тайм охирларида Аброр Исмоилов 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ўртадаги фарқни иккутага оширди. Илк 45 дақиқаликда “Орол” ҳужум уюштирди, “Ёзвон Лочинлари” эса гол урди.

Иккинчи тайм ҳам мезбонлар учун омадсиз кечди. 49 дақиқада Исмоилов ҳимоячиларнинг “қовун”идан унумли фойдаланиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Кўпчилик учрашув тақдири ҳал бўлди деб ўйлаган эди.

“Орол” эса ҳужум уюштиришни канда қилмади. Таласбаевда яна имконият бўлди. Аммо унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 70 дақиқаларда мезбонлар устози Неъматулло Қуттибаев тактик ўзгаришларни амалга оширди. Ҳимояда юрган Абдимуратов бевосита ҳужумчиларга ёрдамга ўтди. Бу ўз самарасини бермасдан қолмади. 72 дақиқада ниҳоят Таласбаевга ҳам омад кулиб боқди. Ҳисоб қисқарди 1: 3.

Шундан сўнг Сейтназаров ва Турдиевлар ажойиб имкониятлардан унумли фойдалана билишмади. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада Темур ҳисобни қисқартирди. Охирги 2 дақиқада “Орол”да яна иккита вазият юзага келди. Бироқ футболчилар тўпни дарвозага эмас, осмону фалакка учуриб юборишди.

Нукусликларда учрашув давомида гол уриш учун оз эмас, кўп эмас 11 та қулай вазият юзага келди. Уларнинг кўпчилигида меҳмонлар посбони қаҳрамонлик кўрсатди. Мухлислар “омад етишмади” деган сўзни ёмон кўришлари бор гап. Бу сафар ҳақиқатдан ҳам мезбон футболчиларига омад кулиб боқмади. Баъзи вазиятларда эса маҳорат ҳам камлик қилганини тан олиш керак.

“Ёзвон лочинлари” жамоаси учрашувга 11 футболчи билан келиб ютиб кетганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар ғалаба учун ўйнашди ва ўз мақсадларига эришишди. Афсуски арзимаган вазиятларда ҳам майдонга ётиб олиб, вақтни чўзишгани ўйин суръатини тушириб юборди. Яқин орада “Арабча футбол” атамаси “Биринчи лигагача футбол” деб ўзгарса ҳам ажаб эмас.
Ушбу мағлубиятдан сўнг “Орол” 19 очко билан турнир жадвалининг 15-поғонасида қолди. Текинга тўп тепаётган футболчилар бундан ортиғини уддалай олишмаяпти. Аҳвол ўнгланишига умид қиламиз.

“Орол” – “Ёзвон Лочинлари” 2: 3
Нукус. “Турон” стадиони. 651 томошабин
Ҳакамлар: И. Худайдатов (Ташкент) – 8, 2, Х. Атамуратов (Ургенч) – 8, 0, Д. Джуманиязов (Ургенч) – 8, 0, М. Норманов - 8
Инспектор: С. Наджафалиев (Ташкент).
Голлар: Н. Таласбаев (72), Т. Турдыев (90+3) – Б. Махтиралиев (22), З. Исмаилов (44, 49).
Огоҳлантиришлар: М. Абдимуратов (57), Н. Таласбаев (59) – Б. Расулов (40), З. Исмаилов (90+5).
Орол: 22 У.Янгибоев, 3. У.Қуттибайев, 5. Ш.Каримбаев, 6. Ж.Пиримбетов, 7. А.Реймов, 8. А.Илясов 9. Н.Таласбаев, 11. Т.Турдиев, 12. М.Абдимуратов, 15. М.Ауезниязов, 18. И.Сейтназаров
“Ёзвон Лочинлари”: 32. А.Пахритдинов 2. Ё.Эрашев, 7. З.Исмоилов, 10. Ш.Абдураҳмонов, 11. Б.Махтиралиев, 15. У.Хошимов, 17. А.Исмоилов, 18. У.Олимов, 20. Б.Расулов, 22. Ж.Саидов, 44. Ҳ.Буватов

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz


Қорақалпоқ футболига оид барча хабарлар

Киритилди: 11:57, 21.09.2015.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.