“Бухоро” – “Қўқон-1912” (2-0) ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.
- Бугун бир муҳим бўлган ўйинни ютқазиб қўйдик. Бугунги учрашувда мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик, десам ҳам муболаға бўлмайди. Ҳимоядаги иккита хато мағлубиятга олиб келди. Ҳимоячиларимизнинг иккита хатоси икитта гол билан якунланганди. Нима ҳам дердик бу футбол – футболда эса мана шундай мағлубиятлар учраб туради. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, қўқонлик мухлисларни хурсанд этамиз, деган умиддаман.
- Бугун асосий таркибда майдонга тушган иккита бухоролик футболчилар – Суҳроб Қобилов ва Илья Ильинларни алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ?
- Илья Ильин сариқ карточка олди. Қизиққонлик қилиб, иккинчи карточка олиб қўйишидан хавотирландим. Шунинг учун уни алмаштирдим. Суҳроб Қобиловга келсак, у бугун майдонда катта ҳажмдаги ишларни бажаргани боис чарчаб қолди. Унга дам беришга қарор қилдим.
Гвардиол «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида танлов қилди [5656]
«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ортидан Холандни ҳам йўқотиши мумкин [3574]
Марокаш терма жамоаси Бразилия билан қайд этилган дурангдан норози [3091]
Рэшфорднинг келажаги кутилмаганда ўзгарди [2802]
«Манчестер Юнайтед» таркибни кучайтириш учун номзодни «Бавария»дан топди [2729]
«Реал» инглиз клуби юлдузи учун 93 миллион евро тўлашни истамаяпти [2721]
Тезкор хабар: «Реал» Марк Кукурелья трансферини ҳал қилди [2343]
«ПСЖ» «Арсенал» ярим ҳимоячисини 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [2068]
Вильям Салиба Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоаси номини айтди [1847]













