22-тур доирасидаги “Бухоро ” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин ҳар икки жамоа устозлари учрашувнинг энг яхшиларини аниқлашди.
Унга кўра, мазкур учрашувда “Қўқон-1912” жамоасининг энг яхши футболчиси, деб ярим ҳимоячи Дониёр Усмонов тан олинди. Ёш футболчи ушбу ўйинда яхши ўйин намойиш этди.
Биз келгуси баҳсларда ҳам ярим ҳимоячимиздан ана шундай ишончли ўйин кутиб қоламиз.
“Бухоро”сафида эса Отабек Нарзуллаев мана шундай номга сазовор бўлди.