Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Миллий терма жамоанинг Баҳрайнга қарши таркиби 28 сентябрь куни эълон қилинади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Баҳрайнга қарши учрашувга таркибни 28 сентябрь куни эълон қилади.

Миллий терма жамоа 1 октябрь куни Тошкентда йиғинга киради ва октябрнинг 6-санасигача машғулот ўтказади. 6 октябрь куни чартер рейси билан Манамага учиб кетилади.

Баҳрайн-Ўзбекистон учрашуви 8 окятбрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Миллий терма жамоа делегацияси 9 октябрь куни Тошкентга қайтади.

Баҳрайн “Н” саралаш гуруҳида 3 ўйиндан кейин 3 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 3 та ўйинда 6 очко жамғариб, гуруҳда тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлардаги яхши натижа сабабли 6 очко жамғарган Филиппин терма жамоасини ортда қолдирган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

3 та ўйинда 9 очко тўплаб, 100 фоизлик кўрсаткич билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган Шимолий Корея бу турни ўз уйида Филиппин терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:05, 22.09.2015.
Ўқилди: 3900 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик