Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Furkat.uz: Ҳафта “Оскар”лари кимларга топширилади?

Баҳо:
+ | -

Санъат ва футбол ўзаро боғлиқ. Бекорга футболни санъат деб ҳисоблашмайди. Якунига етган ҳафтада Европада миллий чемпионат ўйинларининг навбатдаги турлари бўлиб ўтди. Furkat.uz сайти ҳафта якунларига кўра энг яхши деб топилганлари «Оскар» билан тақдирлашга қарор қилдик. Албатта норасмий тарзда. Демак бошладик…

Энг яхши актёр: Антони Мартиал
Умуман олганда якунланган ҳафтада бир қатор футболчилар ушбу номинацияга лойиқ ўйин намойиш этишди. Бироқ улар орасида 19 ёшли йигитчанинг қаҳрамонлиги бошқаларникидан ажралиб турди. Мартиал ўзи учун сарфланган 50 млн. еврони оқлашга киришиб кетди. Танқидчилар эса ҳозирча тилларини тишлаш билан овора.

Энг яхши режиссёр: Славен Билич
Англия Премьер лигасида 5 ўйиндан буён фақат ютиб келаётган ва ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмаётган “Манчестер Сити” кутилмаганда ўз майдонида “Вест Хэм”га имкониятни бой бериб қўйди. Бунда меҳмонлар устози Славен Биличнинг хизматлари беқиёс эди. Шу боис уни ҳафтанинг “Энг яхши режиссёри” деб топсак, ҳеч ким норози бўлмаса керак.

Энг яхши филм: “Челси” – “Арсенал” 2:0
Англия Премьер лигасининг марказий учрашуви анча шиддатли кечди. Гарчи ҳакам меҳмонларнинг икки ўйинчисини майдондан четлатган бўлса ҳам, ўйин қизиқарли ўтди. “Челси” – “Арсенал” (2: 0) ўйини ҳафтанинг энг яхшиси бўлди.

Энг яхши сценарий: “Мордовия” – “ЦСКА” 4:6
Ушбу “филм” нафақат ҳафтанинг, балки йилнинг ҳам энг яхши “сценарийи”га айланди. Мезбонлар биринчи таймда 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишгандан сўнг, кўпчилик “филм”нинг қизиғи қолмади деб ўйлаганди. Бироқ воқеалар ривожи худди “Сенга ошиқман” сериалидаги сингари бутунлай ўзгариб кетди. “ЦСКА” 3 та гол уриб ҳисобни бир амаллаб тенглаштирганда, мезбонлар тўртинчи голни уриб яна олдинга чиқиб олишди. Охирги 10 дақиқада эса меҳмонлар 3 та гол уриб, фантастик ишни амалга оширишди. “Мордовия” шу куни “Энг яхши трагедия” номинациясига ҳам давогарлик қилганди.

Энг яхши “ёмон роли” учун
Бу номинацияда “Челси”нинг испаниялик “актёр”и Диего Коста ғолибликни қўлга киритди. Коста “Арсенал” билан ўйинда рақиби Косельнининг юзига урди ва ўзи жазодан қутулиб қолиб, яна бир рақибини майдондан четлатилишига сабабчи бўлди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Энг яхши трагикомик актёр
“Барселона”да Валдеснинг издоши пайдо бўлган кўринади. Каталонияликлар посбони тер Штеген ватандоши Нойерга хавас қилади шекилли, ўз дарвозасини ташлаб чиқиб кетишни хуш кўрмоқда. Бироқ унинг бу қарори ўта кулгули голларни юзага келтирмоқда. Суперкубок ўйинида “Атлетико” футболчиси, Чемпионлар лигасида эса “Рома” ҳимоячиси деярли майдон марказида немис посбонининг дарвозасини ишғол қилди. “Леванте” билан ўйинда эса у яна бир қўпол хатони амалга оширди.

“Наҳотки?”
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Леванте”га қарши ўйинда икки марта пенальти тепиб, уларнинг биттасини голга айлантирди, яна бирини эса кўкка совурди. Сўнгги пайтларда Лео 11 метрлик жарима зарбаларининг деярли ярмидан фойдалана олмаяпти. Балки кейинги сафар у пенальти тепиш имкониятини Неймарга бериб кўрар.

“Энг яхши ибора”
Ўтган ҳафтада энг яхши иборалар Жозе Моуриньо томонидан янгради. Шу боис мазкур номинация ғолиблигини “Челси” устозига бердик. Португал мутахассиси Терри ва Коста ўртасидаги муносабат ҳақидаги фикрларини қуйидаги изҳор қилганди.
"Диего Коста Терри билан муштлашди? Ҳа, албатта, жангдан олдин улар бир-бирини тушуниш учун хатто таржимонни ҳам чақиришган. Диего инглизча гапирмайди, Жон эса испан тилини билмайди. Худди ғарбдагига ўхшаб дуэлга чақирамиз, таржимон чақирамиз. Сиз журналистлар доимо ҳақиқатдан йироқда ишлайсизлар ва бу жуда ажойиб", - дейди Моуриньо.

“Энг яхши ғирром ўйин”
Бу номинацияни биз эмас, “Шахтёр” клуби бош мураббийи Мирча Луческу томонидан жорий этилди. У “Реал”га қарши ўйинда йўқ жойдан пенальти сўраб олган Криштиану Роналдуга ушбу номинация бўйича ғолибликни беришни сўради.

Хуллас айрим номинациялар бўйича ғолиблар топилмади. Умид қиламизки кейинги ҳафтада барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 13:47, 22.09.2015.
Ўқилди: 4036 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.