Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жаҳонгир Жиямуродов: "Сўғдиёна"га қарши кўрсатган ўйинимиз учун мухлислардан узр сўраймиз"

Баҳо:
+ | -

"Машъал" клуби етакчиси Жаҳонгир Жиямуродов "Сўғдиёна"га қарши (0:0) бўлиб ўтган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди, дейилади "Машъал" расмий сайтидаги хабарда.

"Биринчи навбатда "Сўғдиёна"га қарши Муборакда бўлиб ўтган ўйин учун мухлислардан узр сўраймиз. Ҳақиқатдан ҳам ўзимизга ўхшамаган ва мазмунсиз ўйин кўрсатдик. Бунда бутун жамоанинг айби бор. Қандай қилиб бутун ўйин давомида бир марта ҳам яхши вазият содир этмасликни мен тушунмадим. Ўйлашимча бу чемпионатда кўрсатган энг ёмон ўйинимиз бўлди. Бунга энг асосий сабаб деб мен фақатгина бир нарсани айтишим мумкин. Ўзимиз ўйиндан олдин рақибни енгганимизни ҳис қилгандек майдонга тушдик. Бу эса қимматга тушганини кўрдик. Футболда кучсиз рақиб бўлмайди. Фаолиятим давомида буни яна бир бор исботини кўрдим" , - дейди Жиямуродов.

"Олмалиқ" ва "Нефтчи" устидан қозонилган ғалаба барчамизга ижобий таъсир ўтказиб Қўқонда ҳам ғалаба учун майдонга тушган эдик. Афсуски Қўқондаги жуда ҳам омадсиз ўйин кейинги учрашувга ҳам таъсир ўтказди. "Қўқон-1912"га имкониятни бой бердик. Буни тан оламиз лекин бу  ўйинда рақибдан бир неча баробар яхшироқ ўйнаган эдик. Буни ўйинни кўрган барча тасдиқлаши мумкин лекин ҳақиқий омадсизликка учрадик. "Сўғдиёна"га қарши эса руҳий тайёрлана олмадик. Кўрсатган ўйинимизда эса ҳеч қандай мазмун чиқмади. Бунга сабаб "Сўғдиёна"ни ҳимоядаги ўйини ҳам бўлган бўлиши мумкин"

"Ҳозир турнир жадвалида умуман ўзимизга мос ўринда эмасмиз. Айни вақтгача йўқотилган очколарни ўйлаб чиқаман. Йигитлар ўзини қўлга олиб олиши керак. Бундан кейин максимал куч билан ҳар бир очко учун курашиш зарур. Биз мавсум бошида бошқача мақсадларни қўйган эдик. Баъзи ўйинларда йўқотган очколаримиз ўйлаб ўйимга ета олмайман"

"Ўйиндан сўнг баъзи футболчиларимизни мухлислар билан муносабати яхши бўлмади. Мухлис бизни ўйиндан қониқмадими демак у ҳақ. Мухлис ҳамиша мен учун биринчи ўринда. Бир неча клубларда майдонга тушдим. Мухлисни футболчи ҳар қандай шароитда ҳурмат қилиши керак. Сени бугун ҳақорат қилганларга миннатдорчилик билдир ва кейинги ўйинда бу ҳақорати хато эканлигини ўзи тушиниб етсин ва сени қўллаб-қувватласин. Ахир футболчи мухлиссиз ҳеч кимку ? Биз шуларни деб майдонга тушамиз. Улар бекордан бекор ҳақорат қилмайди. Жамоадошларимиз номидан узр сўрайман. Мубораклик мухлислар менга ҳамиша қадрдор бўлган. Ўзимни мубораклик деб тасаввур қиламан. Мухлисларимизни кейинги ўйинда бизни қўллаб-қувватлашга чақираман. Ўйлайманки ўтган ўйинда йўл қўйган камчиликни тўғрилаймиз ва уларни хурсанд этамиз".

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 18:23, 22.09.2015.
Ўқилди: 2512 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.