Бугун Ёшлар лигаси 23- тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" ўринбосарлари "Насаф" жамоасидаги тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди.
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишди. Шу билан бирга гол ўтказиб юбормаслик мақсадида ҳимояни ҳам жамоалар унутмаган холда ҳаракат қилишди. Лекин, 21- дақиқага келиб майдон эгалари ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Ҳусун Ғаниев дарвозабондан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Танаффусга қадар учрашувдаги ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда Мустафо Байрамов шогирдлари ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишди. Тайм бошларида бош ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон 11 метрли жарима тўпи белгилади. Пенальтидан Дилшод Хушбаков унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Айнан ушбу футболчи 75 ва 77- дақиқаларда ҳам ўз номига яна иккита гол ёздириб, "хет-трик"ни расмийлаштирди. 81- дақиқада эса Ислом Кенжабоев қаршиликларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Шундай қилиб, мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди. Ёшларимиз эса мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб қолишди.
“Насаф” – “Навбаҳор” 4:1 (0:1). 24 сентябрь. Қарши. “Меҳнатчи” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Д. Жалимов, А. Калинин, З. Элибоев, Р. Абдувоҳидов.
Назоратчи - И.Мустафин.
“Насаф”: 1.Алибек Туробов (12.Умиджон Эргашев, 83), 2.Ғолиб Ғайбуллаев (9.Самандар Шукруллаев, 83), 4.Сардор Саъдуллаев (14.Дониёржон Нарзуллаев, 66), 7.Акбар Муродов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 10.Ислом Рашидхонов (14.Ойбек Ҳамидов, 82), 11.Дилшод Хушбаков, 17.Достонбек Бердиқулов (5.Шаҳриёр Имомхўжаев, 82), 22.Ислом Кенжабоев (55.Жаҳонгир Қурбонбоев, 81), 28.Алишер Юсупов (20.Наврўзжон Иззатиллаев, 67), 33.Ботиржон Тўраев.
“Навбаҳор”: 32.Нодир Ашурматов, 2.Азиз Умаров, 4.Омон-Биик Халилов, 6.Акбарали Холдоров, 8.Билол Шарофитдинов, 9.Дониёр Инамов (19.Аҳад Турғунпўлатов, 83), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Ҳусан Ғаниев (23.Фарруҳ Умаралиев, 76), 17.Иброҳим Исмоилов (16.Жавоҳир Олимжонов, 80), 20.Муҳаммад Расулов, 22.Санжар Тошпўлатов.
Голлар: Д. Хушбаков (53-пен, 75, 77) И.Кенжабаев (81) - Ҳ. Ғаниев (12).
Огоҳлантиришлар: А.Муродов (44), Б. Тўраев (55) Ш. Имомхўжаев (83).