Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

“Қўқон-1912” ёшларидан йирик ғалаба

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси

23-тур.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”  3:0 (2:0)

Ҳакамлар: Б. Юльчараев, Р. Толибжонов, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров.

Голлар: Ойбек Рустамов 6, Маъруф Зокиржонов 16 пенальти, Иқбол Маликжонов 64.

Қўқон-1912: 48. Асилбек Омонов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Ойбек Рустамов, 5. Шохрух Холматов, 7. Дониёр Усмонов, 10. Иқбол Маликжонов, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Муҳиддин Юсупов, 21. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Авазхон Маматхўжаев.

Захира: 16. Ислом Абдунабиев, 6. Лазизжон Назиров, 8. Аброр Раҳмонов, 9. Иброҳим Мухторов,11. Шожамшид Жунайдуллаев. 23. Сардорбек Исоқов, 25. Дилшод Баратов.

“Қизилқум”: 12. Дилшод Ҳамроев, 11. Бобур Мамиров, 15. Феруз Норов, 17. Достон Абдураҳмонов, 19. Жамхур Абдужалилов, 20. Саид Ҳайитов,  21. Бобур Уроқов, 23. Виктор Клишин, 29, Сардор Жаҳонов, 44. Ҳусниддин Фазлиддинов, 77. Маъруф Тиллаев.

Захира: Руслан Санаев.

Назоратчи: И. Нехочин.

 

Одатдагидек мезбонлар ўйинни ҳужумкор руҳда бошлашди. Бунинг натидасида тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Қанотдан оширилган тўпни Ойбек Рустамов меҳмонлар дарвозасига аниқ йўллаганида ўйиннинг 6-дақиқаси ўтиб бораётган эди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида ўринбосарларимиз пенальти тепиш ҳуқуини қўлга киритишди. Тўпнинг олдига яқинлашган Маъруф Зокиржонов ҳисобни 2:0 етказди. Унинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига тегиб тўрдан жой олди.

Биринчи бўлимнинг қолган қисмида вакилларимиз ташаббусга эга бўлишларига қарамай, бўлим охирига қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи тайм ҳам вакилларимизнинг ҳамлалари билан бошланди.

61 дақиқа. Дониёр Усмонов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Дилшод Ҳамроев ўз ўрнида.

64-дақиқада ҳисоб йирик кўриниш олди. Иқбол Маликжонов жарима майдончасига катта тезликда кириб борди ва рақиб посбонини доғда қолдирди – 3:0.

Умуман олганда, ўринбосарларимиз бу сафар анча мазмунли ва томошабоп ўйин кўрсатишди.

79-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Аммо Маъруф Тиллаев юз фоизли имкониятни голга айлантира олмади.

83-дақиқада иккинчи бўлимда майдонга тушган Руслан Саноев майдондан четлатилди. “Қизилқум” футболчиси Сардор Исақовга қарши ўта қўпол ўйнгани боис, қизил карточка билан жазоланди.

Шундай қилиб Муҳсин Низомиддинов шогирдлари йирик ғалабага эришишди ва очколар сонини 33 тага етказиб қўйишди.

Ғалаба муборак.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 22:48, 24.09.2015.
Ўқилди: 2672 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.